Қайднома

Қидирув

Олий лига: «Насаф» ўз майдонида «Қўқон-1912» устидан йирик ғалабага эришди

Олий лига: «Насаф» ўз майдонида «Қўқон-1912» устидан йирик ғалабага эришди

  06.08.2017 21:52
  0
  604
Олий лига: «Насаф» ўз майдонида «Қўқон-1912» устидан йирик ғалабага эришди

Жамоамиз иккинчи давра учрашувларини сафарда “Насаф” жамоасига қарши ўйин билан бошлади. Мазкур баҳс 16-турнинг марказий учрашуви мақомини олганди.

Боиси, биринчи даврадан кейин бу икки жамоа турнир жадвалида иккинчи ва учинчи ўринларда бораётган эди.  Бугун ғалаба қозонган жамоа иккинчи ўринга мустаҳкам ўрнашиб олиш имкониятига эга бўларди. Вакилларимизни эса дуранг ҳам қониқтирарди.

Айтганча, бундан тўққиз кун илгари бу икки жамоа Ўзбекистон кубоги чорак финал  жавоб учрашуви доирасида учрашишганди. Қўқонда ўтган учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Ўша ўйинда футболчиларимиз ташаббусга эга бўлишларига қарамай, сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб юборишганди.

Учрашув бошланиши олдидан “Насаф” клубининг ашаддий мухлиси, марҳум Комил Турсунов хотирасига бир дақиқалик сукут сақланди.

Футболчиларимиз ўйин бошидан ҳужумга зўр беришди. Лекин дастлабки зарба ноаниқ бўлди. Холмуҳамедовнинг дарвозага йўллаган зарбаси ўз манзилига ноаниқ борди.

Бироқ мезбонларнинг биринчи ҳужуми гол билан якунланди. 3-дақиқада Шароф Муҳитдинов ҳисобни очди. Акмал Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Муҳитдинов бир зарба билан дарвозага жойлаб қўйди.

12-дақиқада Шахбоз Эркиновнинг боши билан йўллаган зарбаси “ўхшамади”.

Тан олиш лозим, ўйинда тезкор гол киритилишини ҳеч ким кутмаган бўлса керак. Лекин футбол шуниси билан қизиқ-да.

15-дақиқада Мерзляковнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Раевац дарвозага аниқ йўллай олмади. Ажойиб комбинация. Бердиев-Мерзляков-Райевац. Сўнгги зарба ўхшамади.

25-дақиқада майдон марказидаги тўп учун курашда жамоамиз ютиб чиқди ва ташкил этилган ҳужумда дарвозага берилган зарбани Санжар Қувватов эгаллаб олди.

27-дақиқада “Аждарлар” иккинчи голни киритишга яқинлашишди. Шахбоз Эркинов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, дарвозага зарба берди. Аммо тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмади деб, ҳисобланди.

35-дақиқада жамоамизнинг яна бир хавфли ҳужуми мезбонлар ҳимоячилари томонидан тўхтатилди.

40-дақиқада Драган Черан ҳисобни 2:0га етказди. Жарима майдончаси ичида Эркиновнинг дарвозага берган зарбаси қайтгач, сербиялик ҳужумчи тўпни дарвозага аниқ йўллади.

Биринчи тайм шу  ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлим бошидан жамоамиз сафида ўзгаришлар юз берди. Ҳужумни кучайтириш мақсадида майдонга Носир Отақўзиев билан Қувондиқ Рўзиевлар туширилди. Иккинчи таймда жамоамиз ҳужумкорликни оширди. 55-дақиқада Райевац яна битта қулай имкониятдан фойдалана олмади.

61-дақиқада Жасур Ҳасанов – Акмал Шораҳмедов – Шахбоз Эркинов комбинацияси дарвозага зарба билан якунланди, посбонимиз тўпни эгаллаб олди. 65-дақиқада майдонга учинчи ҳужумчимиз Андрей Сидоров ҳам майдонга туширилди.

72-дақиқада Райевац-Сидоров комбинацияси зарба билан якунланди. Химоячи қайтарди.

78-дақиқада ажойиб комбинация ташкил этдик. Отақўзиевнинг зарбаси бироз ўхшамай қолди. Ҳужумчимизнинг зарбасига ҳимоячилари туғаноқ бўлишди. Навбатдаги ҳужумда Андрей Сидоров бирга-бир вазиятдан унумли фойдалан олмади.

82-дақиқа захирадан майдонга тушган Абдуҳолиқовнинг зарбасини Рибкин маҳорат билан қайтарди. Ажойиб сейв.

87-дақиқада ҳисоб йириклашди. Игорь Голбан гол муаллифи бўлди.

Шу тариқа жамоамиз иккинчи даврадаги биринчи учрашувида йирик мағлубиятга учради.

Жамоамизнинг навбатдаги ўйини 12 август куни “Обод”га қарши бўлиб ўтади.

Олий лига

16-тур

«Насаф» (Қарши) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 3:0 (2:0)

Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)

Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.

Голлар: Шароф Муҳитдинов – 2, Драган Черан – 40, Игорь Голбан – 87.

“Насаф”: 35. Санжар Қувватов, 2. Акмал Шораҳмедов, 7. Одил Ҳамробеков, 14. Шароф Муҳитдинов (45. Бобир Абдухолиқов – 81), 15. Шаҳбоз Эркинов (27. Ислом Рашидхонов – 72), 18. Баҳром Абдураҳимов, 22. Игорь Голбан, 34. Фарруҳ Сайфиев, 69. Драган Черан, 77. Жасур Ҳасанов (5. Ғолиб Ғайбуллаев – 90), 92. Умарбек Эшмуродов.

Захира: 65. Абдувоҳид Неъматов, 4. Мақсуд Каримов, 8. Сирожиддин Қўзиев, 31. Сайдулло Раҳматов.

«Қўқон-1912»: 13. Никита Рибкин, 5. Жалил Кимсанов (70.  Қувондиқ Рўзиев – 46), 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 14. Дониёр Ҳасанов (11. Андрей Сидоров – 65), 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков (9. Носир Отақўзиев – 46), 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.

Захира: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 17. Авазхон Маматхўжаев, 97. Ойбек Рустамов.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz