Қайднома

Қидирув

Олий лига: «Локомотив» бугун «Машъал»ни қабул қилади

Олий лига: «Локомотив» бугун «Машъал»ни қабул қилади

  07.08.2017 12:26
  0
  512
Олий лига: «Локомотив» бугун «Машъал»ни қабул қилади

Куни кеча миллий чемпионатимизда иккинчи давра беллашувларига старт берилди. Бугун Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” Олий Лига иккинчи давраси илк ўйинини ўтказади.

Мазкур матчда “темирйўлчилар”га Муборакнинг “Машъал” клуби футболчилари қаршилик кўрсатишга уринишади.

Олий Лига. 16-тур. 7 август (душанба)

«Локомотив» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак)

Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий), Б. Қодиров (Бухоро), А. Буров (Бухоро), А. Нажафалиев (Тошкент)

Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

“Локомотив” – “Машъал” тўқнашувини тажрибали рефери – Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Учрашув назоратчиси – Александр Попов. ПФЛ вакили сифатида эса Фарҳод Магаметов фаолият олиб боради.

Жамоалар биринчи давра ўйинини Муборакда ўтказишган ҳамда ўша ўйинда “Локомотив” вакиллари 1:0 ҳисобида ғалабага эришишганди. Олий Лига 1-тури доирасида кечган матчда Марат Бикмаев томонидан киритилган гол “Локо”га муҳим уч очкони тақдим этганди ва жамоамиз чемпионатда яхши старт олганди.

ЎЗАРО УЧРАШУВЛАР ТАРИХИ:

“Локомотив” ва “Машъал” жамоалари ички чемпионатимиз доирасида шу пайтга қадар 23 марта ўзаро тўқнаш келишган. Ўзаро ўйинлардаги устунлик – “Локомотив” футболчилари томонида. “Локомотив” ўтказилган беллашувларнинг 13 тасини ўз фойдасига ҳал эта олган. “Машъал” вакиллари эса 9 та ўйинда ғалабага эришишган. Бир бора эса жамоалар дуранг ўйнашган. “Локомотив” шу вақтгача “Машъал” дарвозасини ўзаро ўйинларда 32 марта ишғол этган. Ўз дарвозасидан эса 26 та гол ўтказиб юборган.

Илк бор бу жамоалар 2004 йилда тўқнаш келишган бўлиб, “Жар” стадионида кечган матчда “Локомотив” футболчилари ғалабага эришишган – 1:0. “Локомотив”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси ўтган йилги баҳсда қайд этилган бўлиб, Муборакда ўтган учрашувда жамоамиз 4:0 ҳисобида зафар қучган.

ФАКТ: Биласизми, “газчилар” “темирйўлчилар”ни сўнгги бор 2010 йилнинг августида мағлуб этишган. Ўшанда “Машъал” ўйинчилари тошкентликларни 2:0 ҳисобида енгганди.

Яна бир қизиқ маълумот шундан иборатки, “Локомотив” ва “Машъал” фақат бир марта дуранг ўйнашган. 2007 йилнинг май ойида Тошкентда ўтган ўйинда жамоалар 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг натижани қайд этишган.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz