Қайднома

Қидирув

Миржалол Қосимов: «Футболда бир жойда туриб ютиб бўлмайди»

Миржалол Қосимов: «Футболда бир жойда туриб ютиб бўлмайди»

  07.08.2017 13:33
  0
  577
Миржалол Қосимов: «Футболда бир жойда туриб ютиб бўлмайди»

“Сўғдиёна” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

- Фикримча, жангавор дуранг бўлди. Гол урилмаган бўлса-да, жамоалар кўрсатган ўйин мухлисларга ёқди, деб ўйлайман. “Сўғдиёна” қарши ҳужумларда жуда яхши ўйин намойиш қилди.

Ҳозирги замонавий футболда жисмоний тайёргарлик биринчи ўринда туради. Майдонга чиқиб, югуриш керак. Бир жойда туриб, ютиб бўлмайди. Ҳар бир учрашувда худди охиргисидек курашиш керак, ана шунда ғалабага эришиш мумкин. Мусобақа жадвалининг юқори қисмидаги жамоаларни мағлубиятга учратиб, футболчиларимиз гўёки “Сўғдиёна”ни ютиб бўлишганди. Бу катта хато. Муҳим очколарни йўқотдик.

Фурсатдан фойдаланиб, бугун стадионга ташриф буюрган кўп минг сонли мухлисларга, қолаверса Тошкентдан келиб бизни қўллаб-қувватлаган ишқибозларимизга миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман, - дейди Миржалол Қўшоқович.


Манба: www.fcbunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz