Қайднома

Қидирув

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 63-сонида

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 63-сонида

  07.08.2017 17:12
  0
  609
Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 63-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 63-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Таноби тортилган тайёргарлик

Президент Шавкат Мирзиёев жамиятнинг сояда қолаётган оғриқли нуқталари -  очиқ яраларини даволаш чораларини қўллашда дадил ва янги-янги ташаббусларни олға сурмоқда. Мамлакатимиз раҳбари хусусан, халқимиз зиёлилари билан учрашувда ижодкорлар ва журналистлар меҳнатига дахлдор муаммоларни ечиш бўйича ҳам ғоят ўринли, қувонарли таклифларни билдириб, яна бир бор барчанинг меҳрини қозонди. Учрашувдан шундай хулоса чиқариш мумкин: истеъдоднинг сояда қолиши, нари сурилиши ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди…

- Ширин қўмсаш

Ностальгия! Агар олий лига 16-турига тариф бериш лозим бўлса, ўтмишни қўмсаш маъносини берадиган айнан шу сўзни қўллаш лозим. Чунки бир вақтлар Игорь Шквирин «Олмалиқ» бошқарувида «Бунёдкор»дан очко тортиб олар эди. Энди «Сўғдиёна» билан шу ишни уддалашга бел боғлаган кўринади…

- ДАВРАЛАР ОРАЛИҒИДА

Олий лига клублари тайёргарлигининг сўнгги босқичи.

- Мурод Бобожонов: «Мақсад аниқ - миллий жамоада ўйнаш»

Афсуски, миллий чемпионатимизда барқарор ўйин намойиш этаётган ҳужумчилар кўп эмас. Жорий мавсум ижара келишуви асосида «Локомотив» шарафини ҳимоя қилаётган ёш форвард Мурод Бобожонов тез-тез гол уриб, ишончни баҳоли қудрат оқламоқда. Трансфер жиҳатидан «Нефтчи»га тегишли Хоразм футболи тарбияланувчиси хусусан, Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасида «Насаф»га қарши кечган илк баҳсда ҳам ўзини кўрсатди.

- Ортиқча баҳо

Аслида, бу мақола анча олдин ёзилиши лозим эди. Бироқ «Олмалиқ»нинг футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида қайд этган натижаси ва айниқса, кўрсатган ўйини, юмшоқ қилиб айтганда, шу қадар ёмон чиқди-ки, бу истакни бир неча кун ортга суриб юборди. Аммо барибир, ёзишга тўғри келган экан, мана, яна клавиатура қаршисидаман.

- Амиржон Сафаров: «Ишонинг, «Динамо» кубок финалида ўйнайди»

Самарқанднинг «Динамо» клуби Ўзбекистон кубогидаги юришини давом эттириб, ўзига хос шов-шув кўтарганди. Боз устига, Тошкентда «Бунёдкор»га қарши кечган ярим финалнинг илк учрашувида дуранг қайд этиб, финалга чиқиш имкониятини сақлаб қолди. Самарқанддаги стадионнинг одатда мухлислар билан тўлишини инобатга олсак, жавоб учрашувида Олег Тюлькин шогирдларининг устунлиги сезиларли даражада бўлишини тахмин қилиш қийин эмас. Қолаверса, «Динамо»нинг олий лигадаги ўйинлари ҳам ёмон чиқмаяпти. Биз иккинчи давра бошланиши арафасида жамоанинг истеъдодли тўпурар ҳужумчиларидан бири Амиржон Сафаров билан суҳбатлашдик.

- Анвар Ғофуров: «Обод»даги ўзгаришлар ҳақида гапиришни истамайман»

Ниҳоят, олий лигада иккинчи давра баҳсларига старт берилди. Оралиқ танаффусда ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган клублар таркибларини кучайтиришга ҳаракат қилишди. Айниқса, «Бунёдкор» ва «Пахтакор»да ўзгаришлар кўлами кенгроқ бўлди. Жумладан, Миржалол Қосимов ўзи билган тажрибали футболчиларни жамоага қайтарди. Улардан бири «Обод» ҳимоячиси Анвар Ғофуровдир. Биз «Сўғдиёна»га қарши кечган учрашувдан олдин ушбу футболчидан интервью олдик.

- Келажак пойдевори

Ўзбек футболида энг катта муаммолардан бири болалар футболига бориб тақалишини ҳаммамиз яхши биламиз. Гарчи юртимизда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолият юритаётган ва унда кўп иқтидорлар тарбияланаётган бўлса-да, шунинг ўзи етарли эмаслиги натижадан ҳам кўриниб туради...

- Улкан орзулар сари

АПЛнинг ўтган мавсуми Сон Хюн Мин учун анча муваффақиятли кечиб, «Тоттенхэм»нинг барча турнирларда 20тадан ортиқ гол урган уч футболчисидан бирига айланди. Қуйида бундеслига ва Англия премьер-лигасида ўз ўрнига эга бўлиб, маҳаллий мухлислар ёқимтойига айланган осиёлик ярим ҳимоячи ҳақида сўз юритилади.

- Клинсманн-Журион отасидан ўзадими?

«Герта» - Европа Лигасида. Берлин жамоаси узоқ йиллар бадалига илк марта халқаро аренада титанлар билан баҳслашишга шайлан-моқда. Эътиборлиси, пойтахт клуби стартга чиқишдан олдиноқ ўзини «кўрсатди». Яъни машҳур Юрген Клинсманнинг истиқболли ўғли Жонатан билан келишувга эришган «кекса хоним» трансферлар масаласида ажралиб турди. Sports.ru сайтининг «90 дақиқа» («90 минут») блоги эса айнан шу воқеага назар солиб, Германия миллий жамоаси собиқ бош мураббийи ворисини кенгроқ таништиришга шошилди.

- Ювилмаган «бегона» 600та футболка…

Андорралик ҳимоячи Ильдефонс Лиманинг   Ғаройиб ҚизиҚиши.

- Винченцо Монтелла: «Жамоамда ўсишни кўряпман»

«Милан» бош мураббийи Винченцо Монтелла La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида клубнинг айни ҳолатидан кўнгли тўқлигини алоҳида таъкидлади. У шунинг борабарида янги раҳбарият бошқарувидаги илк 100 кун якунлари ҳақида илиқ фикрда.

- «Хайбери»дан «Олд-Траффорд»гача…

АПЛ КЛУБЛАРИ СТАДИОНЛАРИ 25 ЙИЛ ИЧИДА НЕЧОҒЛИ ЎЗГАРДИ?

- Элит рўйхат

Машҳур футбол портали - FourFourTwo миллионлар ўйинининг бутун  тарихига назар солиб, ўз талқинидаги топ-100 рўйхатини шакллантирди. Яъни барча замонларнинг энг яхши 100 нафар футболчисини аниқлашга уринди. Soccer.ru сайти эса ўз навбатида, мазкур рейтингнинг энг қизиқарли жиҳатларига эътибор қаратди.

- Неймар: «Пулни танлабманми? Йўқ одамлар мени билмайдилар»

Бразилиялик ҳужумчи Неймар «ПСЖ» аъзоси сифатида дастлабки матбуот анжуманида қатнашди ва табиийки, асосан Каталониядан Парижга йўл олиш жараёни тафсилотлари билан ўртоқлашди.

- Ўртада Европа суперкубоги

Бугун Македония пойтахти - Скопьедаги «Филипп II Македонский» стадионида Европа суперкубоги-2017 тақдири ҳал этилади. Ҳисоб бўйича 42-«супербаҳс»да ЧЛ ғолиби «Реал» ЕЛда зафар қучган «МЮ»га қарши майдонга тушади. УЕФА суперкубоги «кўҳна қитъа»да футбол мавсумини расман очиб бериши билан аҳамиятлидир.

- Алваро Мората: «Энди «Реал»га қайтмайман»

Ниҳоят, «Реал» «чангали»дан қутулган ҳужумчи Альваро Мората Лос-Анжелес - Лондон авиарейси орқали «Челси» ихтиёрига йўл олиш арафасида AS нашрига қисқача интервью бериб, «Қироллик клуби»даги фаолияти ва янги жамоаси хусусида фикр юритди. Алоҳида таъкидлаш керак, лондонликлар Мората трансфери учун 80 млн. евро сарфлаб, у билан бирданига 5 йиллик шартномани расмийлаштирдилар. Испан йигити Лондонда йилига 9 млн. евро миқдорида маош олади.

- МУХЛИС ШЕЪРИ: ОТАЖОН

(«Навбаҳор»нинг собиқ футболчиси ва мураббийи - отажоним Тоҳир Мадраҳимов хотирасига)

 

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz