Қайднома

Қидирув

«Реал»-«Манчестер Юнайтед» ёхуд бугун УЕФА чемпиони аниқланади

«Реал»-«Манчестер Юнайтед» ёхуд бугун УЕФА чемпиони аниқланади

  08.08.2017 06:28
  0
  1362
«Реал»-«Манчестер Юнайтед» ёхуд бугун УЕФА чемпиони аниқланади

Бугун Македония пойтахти - Скопьедаги «Филипп II Македонский» стадионида Европа суперкубоги-2017 тақдири ҳал этилади.

Ҳисоб бўйича 42-«супербаҳс»да ЧЛ ғолиби «Реал» ЕЛда зафар қучган «МЮ»га қарши майдонга тушади. УЕФА суперкубоги «кўҳна қитъа»да футбол мавсумини расман очиб бериши билан аҳамиятлидир.

v        Ҳозиргача 24та жамоа қитъа суперкубоги соҳибига айланган. Бу борада совринни 5 мартадан қўлга киритган «Милан» ва «Барселона» клублари рекордчидир.

v        Суперкубок ўйини 1972 йили йўлга қўйилган. 2та турнир ғолиби ўртасида алоҳида соврин учун ўйин ўтказиш ғояси Голландиянинг De Telegraaf газетаси мухбири Антон Виткампга тегишли.

У кейинчалик газетанинг спорт бўлими муҳаррири сифатида ишлаган. Ўша пайт Голландия футболи савияси баланд эди ва Виткамп мамлакат клублари кучини Европа миқёсида аниқлашни мақсад қилганди. Хусусан, «Аякс» ва унинг етакчиси Йохан Кройффнинг қитъада ўзгача порлашини кўрмоқчи бўлган.

v        Ўша давр «Фейеноорд» ва «Аякс» жамоалари Европа Чемпионлар кубоги финалига 4 марта чиқиб, улардан 3тасида нуфузли совринни қўлга киритганди. Хуллас, илк суперкубок ўйинларида ЕЧК ва Кубок эгалари кубоги ғолиблари ўзаро ҳисоб-китоб қилишган.

v        Биринчи суперкубок ўйини 1972 йили De Telegraaf ҳомийлиги остида ўтказилган. Бироқ УЕФА уни тан олмайди. Чунки Кубок эгалари кубоги соҳиби - «Рейнжерс» мухлислари хатти-ҳаракати туфайли ташкилот томонидан дисквалификация қилинганди. Аммо 100 йиллик юбилейини нишонлаётган Шотландия клуби «Аякс» билан ўйнашга рози бўлади ва икки ўйин натижасига кўра, 6:3 ҳисобида ютқазади.

v        1973 йили суперкубок ўйини расмий мақомга эга бўлди ва «Милан» Чемпионлар кубогида яна ғалаба қозонган «Аякс» билан тўқнаш келди. Лекин бу ҳақда расман хабар берилмади. Биринчи ўйинда 1:0 ҳисобида зафар қучган «Милан» жавоб учрашувида жавобсиз 6та гол қўйиб юборди.

v        1974 йили «Бавария» ва «Магдебург» вакиллари ўйин вақти масаласида келишолмадилар ва суперкубок эгасиз қолди.

v        1975 йилдан эътиборан ўйин маълум вақт барқарорлик касб этди. Бироқ мавсум-1981га келиб, «Ливерпуль» ва Тбилиси «Динамо»си ҳам ўйин муддати бўйича келишолмай, учрашувни барбод қилди. 1984 йили эса тақвим тиғизлиги сабаб, Суперкубок тақдирига Туриндаги ягона ўйин орқали ойдинлик киритилди. Яъни «Ливерпуль» клуби «Ювентус» майдонига сафар қилди.

v        1985 йили «Эйзель» воқеасидан сўнг Англия клублари еврокубоклардан 5 йилга четлатилди. Натижада ЕЧК ғолиби - «Ювентус»га рақиб топилмади. Чунки Кубок эгалари кубогини Ливерпулнинг яна бир клуби «Эвертон» ўзиники қилганди. 

v        1986 йили «Динамо» (Киев) ва «Стяуа» клублари вакиллари сира келишолмадилар. Натижада Суперкубок баҳсини бетараф майдонда ташкиллашга тўғри келди - бунинг учун Монакодаги «Луи II» стадиони танланди.

v        1991 йили «МЮ» ва «Црвена Звезда» ўртасидаги жавоб баҳси Белграддаги сиёсий нотинчлик туфайли бекор қилинди.

v        1993 йили ЧЛнинг биринчи соҳиби «Марсель» коррупцион можаро туфайли халқаро учрашувлардан четлаштирилди. Жумладан, Суперкубок баҳсидан ҳам. Натижада Кубок эгалари кубоги соҳиби «Парма» суперкубок учун ЧЛ финалчиси «Милан»га қарши майдонга тушди.

v        1998 йили УЕФА суперкубок учрашувини доимий равишда нейтрал стадионда ўтказишга қарор қилди. Шу тариқа «Луи II» суперкубок баҳсининг узоқ йиллик мезбонига айланди.

             1999 йили Кубок эгалари кубоги бекор қилингач, суперкубок учун ЧЛ ва УЕФА кубоги соҳиблари курашадиган бўлишди.

Ҳозирги суперкубок 2006 йили илк бора «Севилья»га берилган. Бунга қадар соврин еврокубоклар орасида энг кичиги ҳисобланарди. Яъни аввалги кубок узунлиги 42,5 сантиметр ва вазни атиги 5 килограммга тенг эди.

Таққослаш учун айтсак, ЧЛ кубоги 8 килограмм бўлса, ЕЛ бош соврини янада оғир - 15 кг. Замонавий суперкубокка келсак, унинг «гавда»си чакки эмас - 58 сантиметр ва 12,2 килограмм.

А.Эшонхонов тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz