Қайднома

Қидирув

AS: «ПСЖ» яна бир мега трансферни амалга оширишга яқин турибди

AS: «ПСЖ» яна бир мега трансферни амалга оширишга яқин турибди

  07.08.2017 20:47
  0
  885
AS: «ПСЖ» яна бир мега трансферни амалга оширишга яқин турибди

«ПСЖ» яна бир мега трансферни амалга оширишга яқин турибди, бу сафарги нишон – Мбаппе.

«ПСЖ» мураббийлари штаби жамоа ҳужум чизиғини яна бир ҳужумчи билан тўлдирмоқчилар. Яқинда парижликлар «Барселона» ҳужумчиси Неймарни 222 млн евро эвазига сотиб олгандилар, энда эса яна бир бор «Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппега эътибор қаратмоқдалар, дея хабар қилмоқда AS нашри.

Манбада келтирилишича, «Монако» 18 ёшли ҳужумчиси учун 180 млн евро тўланган тақдирда, уни қўйиб юбориши мумкин. «ПСЖ» раҳбарияти монаколикларнинг шартларини бажаришга тайёр.

Молиявий фейр-плей қоидаларини бузмаслик мақсадида паижликлар бир нечта футболчини сотишни мақсад қилганлар. Улар қаторида Анхель Ди Мария ва Юлиан Дракслерлар бор.

Аввалроқ, Килиан Мбаппе «Реал»га ўтиш истагини билдираётганди, бироқ мадридликлар унга асосий таркибдан жой кафолатлашга тайёр эмаслар.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz