Қайднома

Қидирув

Арсен Венгер: «Мавсумни одатдагидан кучлироқ бошлашимиз керак»

Арсен Венгер: «Мавсумни одатдагидан кучлироқ бошлашимиз керак»

  08.08.2017 09:26
  0
  471
Арсен Венгер: «Мавсумни одатдагидан кучлироқ бошлашимиз керак»

«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер жамоа билан янги шартнома имзолашни ортга сургани жамоага салбий таъсир ўтказиши мумкинлигини тан олди.

- Биз учун жамоа атрофида ижобий муҳит яратиш жуда қийин. Клубда қолиш ёки қолмаслигим ҳақида мавҳумлик узоқ давом этгани учун кўп ишлар бўлиб ўтиб кетди.

Балки мен хатога йўл қўйгандирман. Бу ҳолат жамоага салбий таъсир ўтказиши мумкин. Биз мавсумни одатдагидан кучлироқ бошлашимиз керак. Жамоа атрофида салбий таассурот пайдо бўлган.

Охирги 4 йилда мавсум бошида ёмон ўйин кўрсатдик. Бу йил астойдил машғулот олиб бордик ва жамоамиз мавсумга тайёр бўлиши лозим, - дейди Венгер.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz