Қайднома

Қидирув

Adidas нинг "иши" Россияда юришмаяпти-ми?

Adidas нинг "иши" Россияда юришмаяпти-ми?

  08.08.2017 08:39
  0
  551

Германиянинг спорт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Adidas компанияси 2017 йил ҳисобидан Россиядаги 160 га яқин дўконини ёпади. Бу ҳақда Adidas ижрочи директори Каспер Рорштед ва молиявий директори Харм Ольмаер 2017 йил биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича инвесторлар билан ўтказган телеконференция чоғида маълум қилди, деб хабар беради «РБК».

Фото: «ТАСС»

«Россия бозори нефть нархларига боғлиқликнинг тўрт йилидан сўнг қисқаришда давом этишини кутмоқдамиз», — деди Рорштед.

Унинг сўзларига қараганда, раҳбарият Россия бозорига нисбатан чоралар кўриб бормоқда. «Биз 100 дан ортиқ дўконни ёпдик ва йил охиригача яна 50 тасини ёпамиз», — деди у.

Ольмаерга кўра, бир йил ҳисобидан 160 тагача дўконни ёпишга тўғри келади, негаки Россия Adidas ишлаётган минтақалар ичида тушуми камаётган ягона ҳудуд бўлиб турибди.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz