«Бавария» ярим ҳимоячиси Артуро Видаль Италия «А» сериясига қайтиш ниятида ва «Интер» билан шартнома масаласида келишиб қўйди. Хабар берилишича, миланликлар 30 ёшли футболчи учун 50 миллион евро тўлашга тайёрлар.
Видалнинг ўзига эса 7,5 миллион еврога тенг йиллик маош ваъда қилинган. Тўғри, «Бавария» чилилик футболчининг кетишига қарши. Эслатма, у «Бавария»га ўтишидан олдин «Ювентус»да тўп сурганди.
«Интер» спорт директори Пьеро Аузилио жамоаси билан боғлиқ сўнгги миш-мишларга изоҳ бериб, Видаль трансферига ҳам тўхталди:
«Матбуотчилар маълумотларни қаердан олишларини билмайман. Билганим шуки, Кандревани ҳеч қачон трансферга қўймаганмиз, уни сотмаймиз. Бу гаплар Перишичга ҳам дахлдор - у муҳим ўйинчи ва айни пайт янги шартнома муҳокамасини бошладик.
Видалга келсак, уни харид қилиш имконияти йўқ, ҳисоби. Ахир «Бавария» рози бўлмаса, барча уринишлар зое кетади. Тан оламан, чиндан ҳам, «Валенсия» вакили Мурильога қизиқяпмиз.
Лекин бугунги кунда ушбу трансфер масаласи ҳам очиқ турибди - келишувдан йироқмиз».
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20