Қайднома

Қидирув

Ўзбекистонлик журналист Скопье фан-зонасида байрам кайфияти ҳукмронлигини етказди (видео)

Ўзбекистонлик журналист Скопье фан-зонасида байрам кайфияти ҳукмронлигини етказди (видео)

  08.08.2017 20:22
  0
  560
Ўзбекистонлик журналист Скопье фан-зонасида байрам кайфияти ҳукмронлигини етказди (видео)

Барча футбол ишқибозларини яна бир марта Скопье шаҳридан қутлаймиз!

 Яна бир неча соатлардан кейин Македония пойтахтидаги "Филипп II Македонский" стадионида "Реал" ҳамда "Манчестер Юнайтед" клублари ўртасида УЕФА Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади.

www.uff.uz сайти журналисти Санъат Шарипов Македониядан ўзбекистонлик мухлислар учун ажойиб фотосуратларни юборди.

Суратлар қуйида томоша қилишингиз мумкин!


Ҳозирданоқ шаҳар футбол кайфиятига шўнғиган. Шаҳар марказидаги Makedonska ҳиёбони футбол шукуҳига бурканган.

Икки жамоанинг ашаддий ишқибозлари ҳали унча кўзга ташланганича йўқ, аммо улар тез орада ушбу худудларни эгалашларига шубҳамиз йўқ.

Шаҳар маъмурияти футбол мухлислари учун махсус фан-зоналарини ташкил қилган. Санъаткорларнинг жонли ижролари, кўнгиллилар, болакайларнинг футбол ўйинлари ва бошқа кўнгилочар тадбирлар бугунги ўйинни қизиқарли ўтишини таъминлашларига шубҳамиз йўқ.

 

Мен тез орада стадионнинг медиа-марказига боришни ва ўша ердан материаллар узатишни режалаштирганман. Умуман олганда, ҳамма нарса ўйинга шай.

Лекин, меҳмонхоналар билан боғлиқ муаммолар тўхтамаяпти. Аниқроғи, Скопье шаҳри сайёҳларнинг оқимига бардош бера олмаяпти.

Жой йўқлигидан мухлислар қўшни Греция давлатига тегишли бўлган Саллонники шаҳрида яшаб туришга мажбур бўлишмоқда.

Хуллас, мана шуларнинг барчаси ўйин атрофида.

Бевосита учрашув ҳақида бироздан кейин тўхталиб ўтамиз.

Видеолавҳа билан танишинг:


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz