Қайднома

Қидирув

«Реал» - УЕФА суперкубоги соҳибига айланди!

«Реал» - УЕФА суперкубоги соҳибига айланди!

  09.08.2017 01:50
  0
  753
«Реал» - УЕФА суперкубоги соҳибига айланди!

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, УЕФА суперкубогининг финал баҳсидан ўрин олган “Реал” – “Манчестер Юнайтед” учрашуви якунига етди.

Унда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, “Реал”нинг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 24 дақиқасида “Реал” ярим ҳимоячиси Каземиро ҳисобни очган бўлса, 53 дақиқага келиб, Иско “қироллик клуби”ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.

65 дақиқада Неманья Матичнинг йўллаган зарбасидан қайтган тўпни Ромелу Лукаку Кейлор Навас қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни қисқартирди.

Учрашув якунига қадар жамоаларда гол уриш учун етарли вазиятлар бўлди.

Аммо ҳужумларга бой бўлган учрашувда, ҳисоб “Реал” фойдасига ҳал бўлди ва “қироллик клуби” мавсумдаги илк расмий совринни қўлга киритди.

Скопье шаҳри, “Арена Филип II Македонский” стадиони

“Реал” – “Манчестер Юнайтед” – 2:1 (1:0)

Голлар: Каземиро 22, Иско 53 — Лукаку 65.

“Реал”: Навас, Карвахаль, Рамос, Варан, Марсело, Каземиро, Кроос, Модрич, Иско (Васкес 76), Бэйл (Асенсио 75), Бензема (Роналду 83).

Бош мураббий: Зинеддин Зидан

“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Валенсия, Смоллинг, Линделёф, Дармиан, Матич, Эррера (Феллаини 58), Погба, Лингард (Рэшфорд 46), Мхитарян, Лукаку.

Бош мураббий: Жозе Моуриньо

Огоҳлантиришлар: Лингард 41, Карвахаль 85, Рамос 87, Рэшфорд 90+6.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz