Қайднома

Қидирув

Жозе Моуриньо мағлубият учун берилган медални болакайга совға қилди

Жозе Моуриньо мағлубият учун берилган медални болакайга совға қилди

  09.08.2017 15:34
  0
  637
Жозе Моуриньо мағлубият учун берилган медални болакайга совға қилди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо УЕФА Суперкубогида «Реал»дан учралган мағлубиятдан сўнг ўзига берилган кумуш медални сақлаб қўймади.

Португалиялик мураббий трибунада ўтирган болакайлардан бирига медални совға қилиб юборган. Унинг ўзи бу ҳақида шундай деган.

- Медаллар мен учун катта аҳамият касб этмайди. Ҳатто ғалабага эришсак ҳам. Қаранг, мен ҳар доим ҳам медални ўзимга олиб қолмайман. Ғалаба қозонганда ҳам медални бериб юборар эканман, мағлубият ҳақида нима дейиш мумкин.

Медал менинг уйимда шунчаки ортиқча жой эгаллаган бўларди. Бу йигитча учун эса ёдда қоларли хотира бўлади, у медални сақлаб қўяди. Медални «Манчестер Юнайтед» либосидаги кичик болакайга бердим. У қаердан келганини билмайман, аммо буни унутмаслиги аниқ. Мен учун эса медалнинг аҳамияти йўқ, - дейди Моуриньо. 

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо 2015 йилда Англия Суперкубогидаги мағлубиятдан сўнг ҳам медалини трибунадаги болакайлардан бирига бериб юборган эди.


Манба: www.manutd.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz