Қайднома

Қидирув

«Локомотив» икки нафар футболчисини ижарага берди

«Локомотив» икки нафар футболчисини ижарага берди

  09.08.2017 15:37
  0
  679
«Локомотив» икки нафар футболчисини ижарага берди

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ўз сафини маҳоратли футболчилар ила тўлдириш билан бир қаторда ўз футбол мактаби тарбияланувчиларини таркибга жалб этишга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.

Натижада “темирйўлчилар” сафида ҳар бир чизиқда бир неча нафардан рақобатбардош ўйинчилар тўп суришмоқда.

Мана шундай футболчиларнинг ўйин амалиётига кўпроқ эга бўлишини кўзлаган ҳолда “Локомотив” баъзи бир футболчиларни ижарага беришга ҳам эътибор бермоқда.

Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Саламат Қутибоев кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун мавсум сўнггига қадар “Бухоро” жамоасига ижарага берилди.

1h4a0616zzzz

Шунингдек, ёш истеъдод эгаси Бобир Йўлдошев ҳам мавсум сўнггига қадар Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси сафида ижара асосида ҳаракат қилади.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz