Қайднома

Қидирув

ЕVO ҳамда «Қўқон-1912» ҳамкорлиги давом этажак...

ЕVO ҳамда «Қўқон-1912» ҳамкорлиги давом этажак...

  09.08.2017 18:46
  0
  260
ЕVO ҳамда «Қўқон-1912» ҳамкорлиги давом этажак...

“Қўқон-1912” жамоаси олий лигага қайтганидан сўнг “EVO+” интернет-провайдер компанияси билан ўзаро ҳамкорлик қилиб келмоқда. Жамоамизнинг титул ҳомийси бўлган компания вакиллари Қўқон шаҳрига ташриф буюрдилар.

“EVO+” интернет-провайдер компанияси бош директор ўринбосари Александр Николаевич Ким ,маркетинг бўлими раҳбари Зафар  Салмонов  ҳамда компаниянинг Қўқон шаҳридаги вакили Азизхон Халиқовлар  жамоамиз вакиллари билан учрашишни мақсад қилган эдилар.

Меҳмонлар билан “Қўқон-1912” жамоаси матбуот ва маркетинг бўлими бошлиғи Акрамжон Мамадалиев учрашди. Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликдан мамнун эканликларини изҳор этишди.

“EVO+” интернет-провайдер компанияси бош директор ўринбосари Александр Николаевич Ким “Қўқон-1912”  футбол клуби билан ҳамкорликдан ҳар икки томон манфаат кўраётганлигини , компания ушбу ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканлигини изҳор қилди. Ҳар икки томон вакиллари ҳамкорликнинг истиқболдаги режаларини белгилаб олдилар.

Шунингдек компания вакиллари “Қўқон-1912” жамоасининг мухлислар клуби сардори Илҳомжон Қундузов билан ҳам суҳбатлашдилар. Улар футбол мухлислар учун эканлигини , компания мухлислар жамоасини ҳам қўллаб қувватлашга тайёр эканликларини изҳор қилишди.

Куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар жамоамизнинг машғулотларини кузатиш учун “Марказий” стадионига ташриф буюрдилар. Машғулотлар якунлангач “EVO” вакиллари футболчиларимиз билан суҳбатлашиб , жамоанинг ҳар бир ўйинларини кузатиб бораётганларини ҳамда кўрсатилаётган натижалардан мамун эканликларини айтиб ўтишди.

Меҳмонларимиз футболчиларимизга бўлажак учрашувларда омад тилаб , жамоанинг совриндорлар сафидан ўрин олишига тилак билдирдилар.

Биз ҳам ўз навбатида  “EVO+” интернет-провайдер компаниясига ўзаро ҳамкорлик учун жамоамиз номидан миннатдорчилик билдирамиз . Компаниянинг келгусидаги фаолиятида зафарлар ёр бўлишини тилаймиз !


Манба: kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz