Қайднома

Қидирув

«Ювентус» бор эътиборини Эмре Жан трансферига қаратади

«Ювентус» бор эътиборини Эмре Жан трансферига қаратади

  10.08.2017 09:51
  0
  472
«Ювентус» бор эътиборини Эмре Жан трансферига қаратади

«Ливерпуль» клуби ярим ҳимоячиси Эмре Жан ўз фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин, дея хабар қилмоқда Football Italia нашри.

Туринликлар 23 ёшли футболчи учун 25 млн евро тўлашга тайёрлар, бироқ «Ливерпуль» ўз етакчиси учун 30 млн сўрамоқда.

Манбада таъкидланишича, «кекса синьора» «ПСЖ»дан Блез Матюиди ва «Севилья» вакили Стивен НЗонзини қўлга киритиш фикридан қайтган ва бор эътиборини Германия терма жамоаси ўйинчисига қаратган.

Жаннинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар мўлжалланган. Ортда қолган мавсумда ярим ҳимоячи АПЛда 32 ўйин ўтказиб, 5 гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz