Тошкентнинг “Пахтакор” клуби уй учрашувларига чипталарни эндиликда “Kassa.uz” орқали электрон шаклда харид қилиш имконияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Пахтакор” клуби матбуот хизмати хабар берди.
“Пахтакор” ва “Kassa.uz” ўртасидаги келишув натижасида ишқибозлар энди клубнинг уй учрашувларига чипталарни исталган ҳолатда харид қилиш имкониятига эгалар.
“Kassa.uz” сайтининг спорт тадбирлари бўлимида 12 август куни ўтадиган “Пахтакор” – “Нефтчи” ўйинига чипталарни 11, 13, 31, 32, 33, 34 ва 35-секторлар учун 10 ва 20 минг сўмдан харид қилишингиз мумкин.
Электрон ваучер учрашув куни стадион кассасида чиптага алмаштириб берилади.”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” бугун, 10 август куни жамоага таклиф этилган австралиялик футболчи Ростин Гриффитс билан таништирув маросимини ўтказади.
“Пахтакор” стадионида ўтказиладиган маросимда ишқибозлар австралиялик ярим ҳимоячи билан танишиб олиш имкониятига ҳам эга бўлишади. Таништирув қисми тугагач, мухлисларга эсдалик совғалари тақдим этилади.
Маълумот ўрнида, тадбир 11:25да бошланади.
Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20