Қайднома

Қидирув

Роналду: «Мендеш солиқ атамалари ёки «Бекхэм қонуни»ни тушуниши шарт эмас»

Роналду: «Мендеш солиқ атамалари ёки «Бекхэм қонуни»ни тушуниши шарт эмас»

  10.08.2017 12:38
  0
  672
Роналду: «Мендеш солиқ атамалари ёки «Бекхэм қонуни»ни тушуниши шарт эмас»

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду 31 июль куни Испания судида кўрсатма берди. 32 ёшли футболчи хусусан, солиқ тизими бўйича ҳеч нарсани тушунмаслиги ва бу борадаги барча ишларини маслаҳатчиларига топшириб қўйганини таъкидлади.

«2014 йили солиқ тўловларини 100 фоиз амалга оширдим. Аслида бу масалада заррача тушунчам йўқ. Дейлик, мактабда 6-синфгача ўқиганман, холос.

Демоқчиманки, фақат футбол ўйнашни биламан. Шу туфайли бошқа ишларимни маслаҳатчиларим зиммасига юклаганман. Табиийки, уларга яхшигина маош тўлайман ва агар ҳамма ишлар жойида эканлигини айтишса, гапларига тўлиқ ишонаман.

Чунки маслаҳатчиларим ўз вазифаларини сифатли бажармоқдалар»,-деди Роналду.

Умуман олганда, футболчи ва судья ўртасидаги савол-жавоблар 85 дақиқа давом этди. Marca нашри EFE манбасига таяниб, унинг кўрсатмасидан парча ҳам келтирди:

«Ҳар доим солиқ мажбуриятларига амал қилиб келганман - ҳар доим: Англияда ҳам, Испанияда ҳам. Шунчаки, ҳеч нарсани яширолмайман. Бу жуда кулгули бўларди. Ҳамма учун худди очиқ китобдекман.

Оддий мисол, Forbes журнали йиллик даромадим миқдорини жуда яхши билади. Жаноб судья, кўзингизга тик боқиб, ҳақиқатни гапирмоқдаман. Агар алдаётганимни аниқласангиз, мени яна бир марта чақиринг ва жазога тортинг.

Такрор айтаман, қайси мамлакатда бўлмайин, вакилларимдан солиқ масаласига эътибор билан ёндашишларини сўраганман. Ҳа, ҳаммадан ажралиб туришни исташим рост, аммо бу фақат футбол майдонига дахлдор гап. Унинг ташқарисида эса худди сизлардек бўлишга ҳаракат қиламан.

Мисол учун, 2014 йили меъёридан кўпроқ солиқ тўлаган эканман. Тўғри, жуда катта пул топаман, аммо ҳамма биладики, молиявий масалаларда ҳамиша тўғри иш юритишга интиламан. Шунинг учун ҳам, ҳозир нимага бу ерда турганимни унча англолмаяпман.

Жорже Мендешнинг вазифаси - ўз мижозларига яхши шартнома таклиф қилиш. Унинг иши ҳаммага маъқуллиги боиси шу. Ўйлайманки, Мендеш солиқ атамалари ёки «Бекхэм қонуни»ни тушуниши шарт эмас». Айтиш ўринли, Испания прокуратураси футболчини 14,7 миллион евро миқдорида солиқ тўловларини яширганликда айбламоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz