Қайднома

Қидирув

Мата дунёни яхши томонга ўзгартирмоқчи

Мата дунёни яхши томонга ўзгартирмоқчи

  10.08.2017 13:41
  0
  609
Мата дунёни яхши томонга ўзгартирмоқчи

«МЮ» ярим ҳимоячиси Хуан Мата савоб ишга қўл уришни режалаштирмоқда. У маошидан 1 фоизини хайрия ишларига йўналтиришга бел боғлади.

Аниқроғи, испан йигити бутун дунёда футболни ривожлантириш билан шуғулланувчи Common Goal ташкилотига моддий ёрдам беради.

«Хайрли ишни бошлашга аҳд қилдим ва умидворманки, бу борада ёлғизланиб қолмайман. Дунёни озгина яхши томонга ўзгартирсам, бас»,-деб ёзди Мата.

Энг муҳими, испаниялик ярим ҳимоячи худди ўзи каби маошидан 1 фоизини хайрия ишларига сарфлайдиган 11 нафар футболчидан ўзига хос рамзий жамоа тузмоқчи.

Ҳисоб-китобларга кўра, Матанинг йиллик маошидан 1 фоизи 70 минг фунтга тенг. Зеро, у шартномага биноан, йилига 7 миллион фунт олади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz