Қайднома

Қидирув

«Монако» машғулотида Фабиньо ва Мбаппе жанжаллашиб қолди (видео)

«Монако» машғулотида Фабиньо ва Мбаппе жанжаллашиб қолди (видео)

  10.08.2017 18:54
  0
  598
«Монако» машғулотида Фабиньо ва Мбаппе жанжаллашиб қолди (видео)

«Монако» ҳимоячиси Фабиньо машғулот вақтида ҳужумчи Килиан Мбаппе билан жанжаллашиб қолди ва майдондан эрта чиқиб кетди.

Бразилиялик 23 ёшли ҳимоячи 18 ёшли ҳужумчи билан жанжалдан сўнг ўзбошимчалик билан машғулотни тарк этган. Фабиньо майдондан чиқиб кетаркан, қўлидаги манишкани жаҳл билан дарвоза томон улоқтирган ва қўшимчасига захира тўпини узоққа тепиб юборган.

Жанжал тафсилотлари маълум эмас. «Монако» ҳозирча бунга расмий муносабат билдирмади. Бироз вақт муқаддам Мадриднинг «Атлетико» клуби 2018 йилнинг қишида Фабиньони ўз сафига қўшиб олиш бўйича «Монако» билан келишувга эришгани айтилган эди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz