Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» - «Нефтчи»: Учрашув превьюси

«Пахтакор» - «Нефтчи»: Учрашув превьюси

  10.08.2017 17:40
  0
  548
«Пахтакор» - «Нефтчи»: Учрашув превьюси

Олий лиганинг 17-турида "Пахтакор" Тошкентда "Нефтчи"ни қабул қилади.

Миллий чемпионат ташкил этилганидан буён олий лигада мунтазам иштирок этиб келаётган уч жамоадан иккисининг тўқнашуви энг принципиал қарама-қаршилик сифатида эътироф этилади. Ҳар икки клуб ўзаро ўйинларда бир-биридан энг кўп очко тортиб олгани буни тасдиқлайди.

Жамоалар олий лигада 51 ўйин ўтказишган. Кичик устунлик "Пахтакор" тарафида - 23 ғалаба, 8 дуранг ва 20 мағлубият. Рақиб дарвозасига 81 тўп киритган "шерлар" 66 тўп ўтказиб юборишган.

Клублар Ўзбекистон Кубогида 15 учрашув ўтказганлар ва "Пахтакор" уларнинг 12тасида устун келган. 3 беллашувда рақибнинг ютуғи кузатилган. "Пахтакор-79" хотира турнири ва "Тошкент халқаро турнири" финалларида ҳам жамоаларнинг тўқнашуви рўй бериб, уларда жамоамиз муваффақиятга эришган.

"Пахтакор"нинг энг йирик ғалабаси 6:1, "Нефтчи"да эса 4:0 ҳисобланади. Рустам Дўрмонов ўзаро учрашувларда 12 тўп киритган. Шуҳрат Мақсудов эса ҳар икки жамоа таркибида гол урган ягона ўйинчи саналади.

Беллашувни Азиз Асимов бошқариб боради. Унга Алишер Усмонов ва Тимур Гайнулин ёрдам беришади.

"Пахтакор" – "Нефтчи”

Ҳакамлар: Азиз Асимов (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент), Тимур Гайнулин (Тошкент), Шавкат Насибуллаев (Наманган).

Назоратчи: Гали Имомов (Тошкент).

Ёшлар таркиблари баҳси "Жар" стадиони кичик майдонида 11 август, жума куни 17:30да бошланади. Асосий жамоалар ўйини 12 август, шанба куни "Пахтакор" стадионида 19:00да старт олиши режалаштирилган.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz