Қайднома

Қидирув

Жоау Канселу фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

Жоау Канселу фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

  11.08.2017 08:44
  0
  530
Жоау Канселу фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

"Валенсия" ҳимоячиси Жоау Канселу фаолиятини "Челси"да давом эттириши мумкин.

"Челси" скаутлари португалиялик футболчини ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати давомида кузатиб борган. Лондонликлар мавсум бошланиши олдидан 23 ёшли ҳимоячини сотиб олиш ҳаракатини бошлади.

Жоау Канселу 2015 йилдан буён "Валенсия"да ўйнаб келмоқда. Испан клуби уни "Бенфика"дан 15 миллион еврога сотиб олган. Канселунинг "Валенсия" билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етиши лозим.

Канселу ўтган мавсум Испания чемпионатида 35 учрашувда майдонга тушган ва 1 та гол уриб, 4 та голли узатмани амалга оширган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz