Қайднома

Қидирув

«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг бугунги 64-сонида...

«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг бугунги 64-сонида...

  10.08.2017 18:56
  0
  589
«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг бугунги 64-сонида...

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг пайшанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутоала қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг бугунги сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Тўғри йўлдамиз

Олий лига 16-тур ўйинларини томоша қилгач, чиқарилган хулоса шундай бўлди. Йўлимиз тўғрига ўхшаб турибди. Ҳар ҳолда бизнинг чемпионатда ҳам рақобат деган нарса бўларкан, билиб олдик. Ким ғолиб, ким мағлублигини ҳали ўйин бошланмай айтадиган даврлар ортда қолибди...

- Рўзиқул БЕРДИЕВ: «Суюнов ва Аъзамовни 1 млрд. сўмга сотдик»

Қаршининг «Насаф» клуби иккинчи давра бошланиши арафасида таркибда жиддий йўқотишларга учради. Жамоа етакчилари Элдор Суюнов ва Шерзод Аъзамов «аждарлар» сафини тарк этиб, «Пахтакор» билан шартнома имзолашди. Қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев биз билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида пойтахтликлар бу футболчилар учун қанча пул тўлашганини маълум қилди.

- Баҳодир ПАРДАЕВ: «Бош мураббий билан муносабатимиз чатоқ…»

Фаолиятини Жанубий Корея K League Challenge дивизионида давом эттираётган Баҳодир Пардаевнинг ишлари унча ҳам яхши эмас. Мавсум аввалида «Бучеон 1995» билан шартнома тузган ҳужумчи бир неча учрашувки, майдонга тушмаяпти. Баҳодир бу орада юртимизга қайтиш ҳақида ҳам ўйлади ва унга собиқ жамоаси - «Қўқон-1912»дан таклиф тушди. Бироқ баъзи сабабларга кўра, қайтиш амалга ошмади. Балки Пардаев ва корейс клуби бош мураббийи ўртасида тушунмовчилик бордир. Айни шу вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ҳамон «Бучеон 1995» ҳужумчиси саналаётган ҳамюртимиз билан алоқа ўрнатиб, ундан интервью олдик.

- Танаффусдаги такомил

ёхуд олий лига клубларидаги жиддий ўзгаришлар хусусида

- Душан Мичич: «Бунёдкор»дан кетишимга ҳеч ким қаршилик кўрсатмади»

Олий лиганинг иккинчи давраси олдидан «Бунёдкор»нинг сербиялик футболчиси Душан Мичич жамоа сафини тарк этди. «Қалдирғочлар»нинг собиқ бош мураббийи Сергей Лушан сербиялик легионерни марказий ҳимоячи ва таянч ярим ҳимоячиси зонасида синаб кўриб, унга ишонч билдирганди, аммо баъзи бир сабабларга кўра, Мичич тошкентликлар билан шартномани бекор қилди ва SPORTS.uz интернет нашрига «Бунёдкор»дан кетиш сабабини тушунтириб берди.

- Азамат АБДУРАИМОВ: «Қосимов ҳам Астанага бориши керак эди»

5-6 август кунлари Қозоғистоннинг Астана шаҳрида EXPO-2017 доирасидаги Football Cup мусобақаси ўтказилди. Биз Астанадан қайтиб келган Азамат Абдураимов билан учрашиб, таассуротлар юзасидан интервью олдик.

- МДҲда янги турнир тузишга нима дейсиз?

Sports.uz сайти ходими жуда қизиқарли мавзу юзасидан мақола тайёрлади. Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар футболи ўзаро ҳамкорлик ўрнатса қандай бўларкин? Диққатга молик масала, шундай эмасми? Қуйидаги таҳлилда мазкур давлатлар биргаликда мусобақага асос солишса, уни қандай истиқбол кутаётгани хусусида сўз боради.

- Графф Конте портретига чизгилар

Мураббийлик мактабининг ёрқин вакилларидан бирига айланган Антони Конте айрим жиҳатлари билан граф Монте Кристони эслатади. Эҳтимол италиялик мураббий қачонлардир Александр Дюманинг машҳур асарини мутолаа қилган ва бош қаҳрамонга ўхшашни дилига тугиб қўйгандир? Нима бўлганда ҳам, қатъият, мақсадга эришиш йўлида ҳеч нарсадан қайтмаслик ва чапанича табиат - Монтега ҳам, Контега ҳам хос бўлган фазилат. «Челси» бош мураббийининг ҳаётидан олинган қизиқарли лавҳалар билан танишгач, сиз ҳам бунга ишонч ҳосил қиласиз.

- Жей-Жей Окоча: «Иқтидор бўлса, рақобатдан чўчимаслик керак»

Нигериялик Жей-Жей Окоча Африканинг турли даврлардаги энг иқтидорли футболчиларидан биридир. У мамлакат терма жамоасининг олтин даврида ўзини кўрсата олган. Унинг жамоаси 1996 йили Атланта Олимпиадасида олтин медалларни қўлга киритган. Шунингдек, 1994-2002 йилларда бўлиб ўтган учта жаҳон чемпионатида иштирок этган. 23 октябрь куни Лондонда ФИФАнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Окоча ушбу ташкилот расмий сайтига берган интервьюсида бу борадаги африкалик футболчиларнинг имконияти ҳақида гапириб ўтди.

- Замонамизнинг сара совриндорлари

Қуйидаги рўйхатдан ўрин олганларнинг аксарияти «Барселона»да тўп суришган. Мазкур ҳолатда уларнинг фақатгина жамоавий совринлари ҳисобланган. Ёшлар ўртасидаги турнирлар, қуйи дивизионлар, штатлар чемпионатлари, Яқин Шарқ мамлакатларидаги мусобақалар ва норасмий кубоклардаги иштирок инобатга олинмаган. Демак, Sports.ru замонамизнинг энг кўп мукофот тўплаган футболчилари билан таништиради.

- Руни одиссеяси

Қадрдон жамоасига Қайтганлар ҳаҚида

- У шунчалик зўрми?

Бу футболчини ёзги трансферлар мавсумида «Барселона» ўз сафига қўшиб олишга кўп уринди ва ҳали-вери ниятидан қайтмай, таклифни янада кучайтириши аниқ. Шунингдек, вундеркиндга бошқа бадавлат жамоалар ҳам харидор. Bombardir.ru ўз даражаси билан ҳаттоки рақибларни ҳам лол қолдираётган Усмон Дембеле ҳақида сўз юритади.

- Бранислав Иванович: «Бунақа дўлни энди кўрдим»

«Зенит» Россия чемпиони «Спартак» билан бўлган баҳсда йирик ҳисобда (5:1) ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг питерликларнинг сербиялик ҳимоячиси Бранислав Иванович россиялик журналистларнинг саволларига жавоб берди.

- «Кумир»га айланган «келгинди»

Олти йил давомида ҳалол тер тўкиш, фанатларнинг ноўрин, лекин ўта кучли нафратига дош бериш орқали Мануэль Нойер «қизил латта» мақомидан сардорлик даражасигача кўтарилди - ўтган ҳафта «Бавария» бошқаруви раиси Карл-Хайнц Румменигге сардорлик боғичи Германия терма жамоаси дарвозабонига топширилишини расман эълон қилди.

Ҳамишабиргабўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz