Қайднома

Қидирув

Тошкентда «Пахтакор-79» жамоаси аъзоларини хотирлаш тадбирлари ўтказилади

Тошкентда «Пахтакор-79» жамоаси аъзоларини хотирлаш тадбирлари ўтказилади

  11.08.2017 09:14
  0
  376
Тошкентда «Пахтакор-79» жамоаси аъзоларини хотирлаш тадбирлари ўтказилади

Бугун, 11 август куни 1979 йил авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган “Пахтакор” жамоаси аъзоларини ёдга олиш тадбирлари ўтказилади. Бу ҳақда “Пахтакор” клуби матбуот хизмати хабар берди.

Соат 9:00да “Пахтакор” стадиони ҳудудидаги ёдгорлик олдида маросим бошланиши кўзда тутилган. Шундан кейин “Боткин” қабристонидаги мажмуада тадбир давом эттирилади.

Ўтганларни хотирлаш муносабати билан “Пахтакор” футбол клуби ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида “Пахтакор-79” жамоасини хотирлаш акцияси ўтказилмоқда.

#paxtakor1979 хештеги остида 1979 йил авиаҳалокат натижасида ҳаётдан кўз юмган жамоа аъзоларини ёдга олиш мақсадида ташкил қилинган акция 11 август куни Тошкентнинг турли жойларида ўтказилиши кўзда тутилган.

Унда “Пахтакор-79” жамоаси аъзолари ёдга олинган ёзувлар ёрдамида собиқ жамоа эсга олинмоқда.

Ушбу акцияда “Фейсбук”, “Твиттер” ва “Инстаграм” ижтимоий тармоқларида суратингизни #paxtakor1979 хештеги билан жойлаб, иштирок этишингиз мумкин.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz