Қайднома

Қидирув

Пауло Дибала: «Дель Пьеро даражасига етишга умид қиламан»

Пауло Дибала: «Дель Пьеро даражасига етишга умид қиламан»

  11.08.2017 12:21
  0
  420
Пауло Дибала: «Дель Пьеро даражасига етишга умид қиламан»

Хабар бериб ўтганимиздек, Пауло Дибала янги мавсумда 10 рақамли либосдан фойдаланади. Олдин бу рақамдан Роберто Бажо, Мишель Платини, Алессандро Дель Пьеро ва Поль Погба каби жамоанинг афсонавий футболчилари фойдаланишган.

Аргентиналик ҳужумчи ҳам жамоа учун қўлидан келган барча нарсани беришга тайёр эканлигини мухлисларга маълум қилди.

«Клуб менга бу рақамни берган лаҳзалар бир умур юрагимда қолади. Буни қандайдир сўз билан тасвирлаб бера олмайман.

Олдинлари жамоамизда 10 рақамли либосдан ҳақиқий етакчилар фойдаланишган. Бу мен учун оғирлик қилмайди. Аксинча қўшимча куч бағишлайди. Бу мен учун янги чорловдек бўлди.

Дель Пьеро  менга мурожаат қилиб тўғри қилди. Ундан миннатдорман. Унинг фаолиятига барча ҳавас қилса арзийди. Буни яқин орада ҳеч ким такрорлай олмаса керак.

Умид қиламанки, унинг даражасига етиб, қилган ишларини давом эттираман» — дейди Дибала «Ювентус» клуби расмий сайтига.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz