Қайднома

Қидирув

Сардор Рашидов «Ал Жазира» таркибида 9-рақамни олди ва гол ҳам урди

Сардор Рашидов «Ал Жазира» таркибида 9-рақамни олди ва гол ҳам урди

  12.08.2017 09:56
  0
  832
Сардор Рашидов «Ал Жазира» таркибида 9-рақамни олди ва гол ҳам урди

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Сардор Рашидов эндиликда фаолиятини БААнинг “Ал Жазира” клубида давом эттиради. Илгари 2 мавсум давомида Қатарнинг “Ал Жайиш” жамоси шарафини ҳимоя қилган миллий терма жамоамиз аъзоси яқинда БАА чемпиони билан 2 йиллик шартнома имзолади.

Янги мавсумга ҳозирлик олиб бораётган “Ал Жазира” 11 август куни ёзги илк ўқув-машғулот йиғинини якунлади. Жамоа Голландияда йиғин ташкил этганди. “Жазира” футболчилари “Лолалар юрти”да 24 кун мобайнида машғулотлар олиб боришди.

Қолаверса, 5 та назорат учрашувида ҳам майдонга тушилди. НEК, “Девентер”, “Де Трефферс” ҳамда “Фортуна Ситтард” клубларига қарши кечган учрашувларда Сардор Рашидов ҳам майдонга тушди ва бир бор рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.

Эндиликда Абу Даби шарафини ҳимоя қилувчи жамоа ўз қароргоҳида машғулотларни давом эттиради. “Ал Жазира” БАА Про Лигасининг илк тур ўйинини 20 сентябрь куни “Ажман”га қарши ўз уйида ўтказади.

Таъкидлаш жоизки, “Ал Жазира” таркибини янги мавсум олдидан Муборак Буссуфа, Аҳмад Ҳалил, Лассана Диарра каби ижрочилар билан тўлдириб олди. Ҳамюртимиз Буссуфа 10-рақамни банд этгани боис янги жамоасида 9-рақам остида тўп тепадиган бўлди.  


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz