Қайднома

Қидирув

Крейг Шекспир: Учинчи голда тўп Ўзилнинг қўлига тегди, аммо...

Крейг Шекспир: Учинчи голда тўп Ўзилнинг қўлига тегди, аммо...

  12.08.2017 10:17
  0
  585
Крейг Шекспир: Учинчи голда тўп Ўзилнинг қўлига тегди, аммо...

«Лестер Сити» клуби бош мураббийи Крэйг Шекспир АПЛ 1-тури доирасида «Арсенал»га (3:4) қарши кечган учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бундай тарздаги мағлубият кишини ҳайрон қолдиради. Ҳал қилувчи вазиятларда аниқроқ ўйнашимиз керак эди. Биз характер кўрсатдик, бироқ “Арсенал”да жаҳон даражасидаги футболчилар йиғилган, улар тўпни кўпроқ назорат қилдилар. Агар мана шу руҳда кетадиган бўлсак, унда лигада очко тўплай оламиз.

“Арсенал”нинг учинчи голи пайтида Ўзил қўл билан ўйнади? Ўйин тўхтатилмаганидан афсусдаман, бироқ мен тўп узатишларда яхшироқ ҳаракат қилишимизни кутгандим», - дейди Шекспир.

 


Манба: www.twitter.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz