Қайднома

Қидирув

«Локомотив» 9 йилдан буён «Сўғдиёна»га мағлуб бўлмай келмоқда, анъана давом этадими?

«Локомотив» 9 йилдан буён «Сўғдиёна»га мағлуб бўлмай келмоқда, анъана давом этадими?

  12.08.2017 13:31
  0
  441
«Локомотив» 9 йилдан буён «Сўғдиёна»га мағлуб бўлмай келмоқда, анъана давом этадими?

Олий Лига 17-тури доирасидаги қизиқарли кечиши кутилаётган беллашувлардан бири Жиззахда ўтади. Унда “Локомотив” “Сўғдиёна” жамоаси меҳмони бўлади.

Ушбу икки жамоанинг ўзаро ўйинлари тарихига эътибор қаратадиган бўлсак, “Локомотив” ҳамда “Сўғдиёна” шу пайтга қадар миллий чемпионатимиз доирасида 19 бор ўзаро тўқнаш келишган.

Учрашувларнинг 14 таси “Локомотив” фойдасига, 2 таси “Сўғдиёна” фойдасига якунлаган. Яна 3 та баҳсда томонлар муроса кўчасини танлашган.

“Локомотив” мазкур рақиб устидан қозонган энг йирик ғалаба – 2015 йилги мавсумда қайд этилган. Ўшанда “Локомотив” ўз уйида Жиззах жамосини 7:0 ҳисобида таслим этганди.

“Локомотив” “Сўғдиёна”га охирги марта 2008 йилнинг март ойида мағлуб бўлган. Мана 9 йилдирки, “темирйўлчилар” ушбу рақибга мағлуб бўлмасдан келмоқда.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz