Қайднома

Қидирув

Арсен Венгер: «Жируни инсон ва футболчи сифатида яхши кўраман»

Арсен Венгер: «Жируни инсон ва футболчи сифатида яхши кўраман»

  12.08.2017 17:33
  0
  398
Арсен Венгер: «Жируни инсон ва футболчи сифатида яхши кўраман»

«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер Англия чемпионатининг 1-тури доирасида бўлиб ўтган «Лестер»га қарши ўйин (4:3) борасида ўз фикрларни билдириб ўтди.

«Биз характер кўрсатдик ва ўйин охиригача олдинга ташландик. Дарвозамизга урилган голларнинг айримларини ўтказиб юбормаслигимиз мумкин эди. Бунинг устида ишлаймиз.

Жиру? Мен уни инсон ва футболчи сифатида яхши кўраман. У фантастик йигит. У жамоани тарк этишни истамайди. Сафимизда ҳужумчи кўплиги боис, мен унга клубдан кетиш имкониятини бермоқчи бўлдим, аммо у қолишга қарор қилди. Олдимизда ўйинлар кўп, ҳар бир ҳужумчига ўйнаш имкониятини бераман.

Ушбу мавсумда 6 ёки 7 жамоа чемпионлик учун курашишга қодир. Бу эса чемпионатни қизиқарли қилади. Ҳар бир йўқотилган очко қимматга тушиши мумкин», — деди Венгер.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz