Қайднома

Қидирув

Игорь Шквирин: Рақибларни ҳақли ғалабаси билан табриклайман

Игорь Шквирин: Рақибларни ҳақли ғалабаси билан табриклайман

  12.08.2017 23:50
  0
  463
Игорь Шквирин: Рақибларни ҳақли ғалабаси билан табриклайман

Олий лиганинг 17-турида “Сўғдиёна” “Локомотив”ни қабул қилди ва 0:4 ҳисобида мағлубиятга учради. 

Ўйиндан сўнг жамоамиз бош мураббийи матбуот анжуманига қатнашди.

-Авваламбор, “Локомотив”ни ҳақли ғалабаси билан табриклайман. Ўйин давомида рақиб жамоа ўйинда устунликка эга бўлди,тўпни назорат қилишди ва натижада 4 та гол уришга муваффақ бўлишди. “Бунёдкор” билан бўлган ўйинни биз бугун кўрмадик.

Бугун 3 нафар футболчимиз жароҳати сабабли ўйинда ёрдам бера олмади. Музаффар Абдуллаев жароҳат олгани боис Ширинбой Абдуллаевни майдонга тушуришга мажбур бўлдик. Бундан ташқари Элёр Орифов,Ғайрат Умировлар машғулот жараёнида жароҳат олишди.

Лекин бу ўзимизни оқлаш учун сабаб бўла олмайди. Ўйин давомида ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилдик бироқ, вазиятларни якунига етказишда омад етишмади. Ўз ўйинимизни топиб олиш учун бизга бироз вақт керак.-дейди Игорь Анатольевич

“Сўғдиёна” матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz