Қайднома

Қидирув

Акмал Шораҳмедов мағлубиятдан жуда афсусда...

Акмал Шораҳмедов мағлубиятдан жуда афсусда...

  13.08.2017 14:30
  0
  593
Акмал Шораҳмедов мағлубиятдан жуда афсусда...

Кеча бўлиб ўтган “Бухоро” – “Насаф” 1:0 учрашувидан сўнг. Жамоамизнинг етакчи футболчиси, тажрибали ҳимоячимиз Акмал Шораҳмедовдан бўлиб ўтган ўйин ҳақидаги фикрларини сўрадик.

-Муҳим учрашувда мағлубиятга учраганимиздан афсусдаман. Менимча жамоадошларим кейинги ўйин ҳақида кўпроқ ўйлаб юборишди (“Насаф” 18-турда “Бунёдкор” билан беллашади - изоҳ муаллифники). Бугун бизга курашувчанлик руҳ етишмади.

Рақиб жамоа бизга нисбатан бу борада устунлик қилди. Бу камчилигимиз кетма-кет такрорланаяпти, яъни сафардаги ўйинларни суст ўтказаяпмиз. Энди бунга чек қўйиш керак. Тўғриси, мухлисларимизни тушуниб турибман, улар вақтларини аямасдан, узоқ масофа йўл босиб, биз билан бирга бўлишди.

Буни қадрига етишимиз керак. Чемпионатда  оддий ўйинлар бўлмайди. Ҳар бир гол, ҳар бир очко, қўлга киритиладиган якуний натижага катта таъсир кўрсатади.

Олдимизда яна бир муҳим учрашув кутиб турибди, “Бунёдкор” билан учрашув. Бу учрашувда ғалаба қозонишимиз зарур ва шарт. Бизни бошқа натижа қониқтирмаслиги керак. Ғалаба қозониш учун эса ҳар томонлама тайёргарлик кўрамиз.

Бу тайёргарликлар эртадан бошланади. Умид қиламанки, жамоадошларим буни чуқур англаб туришибди. Буни биз уддалаймиз. Жамоамиз мухлисларига эса, кайфиятни тушурмасдан “аждарлар”ни ҳар доимгидек қўллаб-қувватланг, биз бир мақсад учун курашадиган – якдил жамоамиз деб, қоламан.


Манба: fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz