Қайднома

Қидирув

Жанубий Корея термаси Россияга бормоқчи...

Жанубий Корея термаси Россияга бормоқчи...

  13.08.2017 14:58
  0
  748
Жанубий Корея термаси Россияга бормоқчи...

31 август ва 5 сентябрь кунлари худди биз каби Жанубий Кореяни ҳам муҳим ўйинлар кутмоқда. Келаси йил Россия мамлакатида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига саралаш баҳслари Осиё қитъаси учун якуний паллага етай деб қолди. Жанубий Корея 31 августда ўз майдонида Эрон билан ўйнайди ва шундан сўнг Тошкентга келиб 5 сентбярь куни Ўзбекистон терма жамоаси рақиби бўлади. 

Жанубий Корея терма жамоасининг 16-рақамли футболчиси Жунг Ву Ёнг ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида ҳеч ким тушкунлик ҳолатига тушиб қолмагани ҳамда барча кейинги икки ўйинга тайёргарлик кўраётганини айтиб ўтди. 

- "Дунёнинг барча футболчилари қатори биз жаҳон чемпионатида иштирок этишни хоҳлаймиз ва ҳозирча ҳаммаси ўз қўлимизда, - дейди 27 ёшли ярим ҳимоячи. - Олдинда иккита ўйин қолди ва ғалаба қозонсак келаси йил Россияга борамиз". 

Бу футболчи терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаш ўйинларида етти бор майдонга тушган. У майдондаги энг яхши ўйинчилардан бири ҳисобланади. Унинг айтишича, 31 август куни Эрон билан бўладиган баҳс жуда муҳим аҳамиятга эга: "Эрон ҳали ютқазгани йўқ ва буни жуда яхши биламиз. Ўйлайманки, биз уларни мағлуб эта оламиз. Жанубий Корея Осиёдаги энг кучли термалардан бири ва қитъадаги исталган рақиб билан ўйнай олади". 

Жунг Ву Ёнг фаолиятининг асосий қисмини Япония клубларида ўтказган. У "Кйото Санга", "Жубило Ивата", "Виссел Кобе" каби клубларда ўйнаган. Ҳозирда Хитойнинг "Чунцин Лифань" клубида тўп тепяпти. Бу футболчи ярим ҳимоянинг таянч нуқтасида ҳаракат қилади. Жунг Ву Ёнг 2012 йилги Олимпиада ўйинларида ҳам иштирок этган. Терма жамоада эса 2015 йилдан бошлаб мунтазам ўйнаб келмоқда.


Манба: fifa.com, championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz