Қайднома

Қидирув

«Челси»га таянч ҳимоячиси керакмиди?

«Челси»га таянч ҳимоячиси керакмиди?

  14.08.2017 06:19
  0
  707
«Челси»га таянч ҳимоячиси керакмиди?

Жорий йилнинг ёзида «Челси» ўзини яхши ҳис этмаяпти. Клуб Ромелу Лукакуни қўлдан чиқарди ва «Ювентус» билан Алекс Сандронинг шартномаси юзасидан келишолмаяпти.

Аксарият нашрлар мураббий ва клуб раҳбариятининг бошқа трансферлар масаласидаги келишмовчиликлари ҳақида ёзишяпти. Яна бир фактга ишониш мумкин ёки йўқлиги ҳозирча номаълум-у, аммо Антонио Контенинг жаҳл отига мингани бор ҳақиқат.

Мухлисларни ташвишга соладиган яна бир қанча сабаблар ҳам бор - 2015|2016 йиллар мавсумидаҳам трансферлар муаммоси сабаб «кўклар» бор-йўғи 10-ўринни банд этишгач, мураббийлик курсисида ҳам ислоҳотлар юз берган.

Аввалги ҳафта сал қолса «Монако» ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайоконинг ўтиши ҳам амалга ошмай қоларди. Футболчининг тиззасида жароҳат борлиги ва уни даволаш сентябргача чўзилиб кетиш эҳтимоли йўқ эмаслигига қарамай, ўйинчи билан келишувга эришилди. Мавсум аввалидаги ҳозирлик ва старт Бакайокосиз ўтиши аниқ, аммо Конте бошқа номзодларга қиё ҳам боқмагани қизиқ.

У сенсацион жамоа номини олган клубнинг кўзга унчалик ҳам ташланмайдиган ўйинчисига тўхталди, мазкур клубни эса ўз вақтида Клод Макелеле ялқовликдан қутқарганди. Н~Голонинг янги шериги ҳақидаги гап-сўзлар бутун мавсум давом этганди, ҳатто 3-4-3 схемасига ўтилгунга қадар ва Не­манья Матичнинг Сеск Фабрегас билан ротациясигача ҳам.

Ўтган ёзда клуб Ража Наингголанни қўлга киритишга астойдил уринганди - бу футболчи ҳимоя ва ҳужумда ҳам бирдай ўзини кўрсата оларди. Ўйинчидан рад жавоби келишини эса барча бирдай оғриқли қабул қилди, мавсумнинг дастлабки ярми эса бу ҳиссиётни янада кучайтиргандек бўлди. Ахир бельгияликда ҳам Фабрегас, ҳам Матичнинг иқтидори бор эди-да.

Ража Конте учун идеал номзод бўлиб туюлганди, айниқса, Кантенинг таянч ярим ҳимоячиси эканини, ҳимоядаги ҳаракатлар билан чекланган ҳолда ўз позициясини ташлаб кетмаслигини эътиборда тутсак. Аммо  мавсум давомида француз ҳужумкорлигини оширди, тўп билан янада кўпроқ ишлай бошлади: ҳужумни ривожлантириш масъулиятини зиммасига олди ва узоқдан аниқ «пас»лар бера бошлади.

Шунингдек, ҳужумда ҳам тез-тез кўзга ташланди, рақиб жарима майдонида пайдо бўлди - худди «Вест Хэм»га қарши ўтказилган учрашувдаги каби.

Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, франциялик футболчи майдонда яна бир поғона кўтарилгандай бўлди ва ўз-ўзидан ҳимоя ҳамда марказ ўртасидаги ҳудуд катталашди. Майдоннинг ўша ерига рақиб футболчисини ўтказиб юбориш тўп қўйиб юборишдай гап, ахир.

Буни «Манчестер Юнайтед»га қарши ўтказилган сўнгги баҳс ҳам исботлагандай: ўша ўйинда Жозе Моуриньо собиқ клубини марказдаги прессинглар билан кучдан қолдирди, рақиб чизиқлар оралиғидаги бўшлиқлар бўйлаб эркин ҳаракатлар орқали «бўғиб» қўйилди.

Гол урилган лаҳзаларда эса у ерга Андер Эррера ёриб кирди ва қаршиликларга дуч келмаган ҳолда Маркус Рэшфордга ассистентлик қилди. Шунинг учун ҳам Кантега ҳужумкор шерик эмас, ҳимоячи керак.

Тьемуэ Бакайоко эса - соф таянч ярим ҳимоячиси ва биринчи навбатда, бўйи ва габаритлари билан тилга тушган. Ҳужумда ҳам ўз ўрнини топгандай: камдан-кам ҳолларда ҳужумга ўтади ва давом эттиради, бу юмушни амалга оширганда ҳам кўп ҳолларда тўпни жамоадошига ошириб беради.

Кўпроқ Камиль Глик биринчи тўпни қандай ошириб беришини, Жоао Моу­тиньо ёки Фабиньо ҳужумни давом эттираётганини томоша қилади. Аммо бу асосий «аммо» эмас.

Тўп учун курашда ҳам француз пассивдай кўринади: агрессив ўйнамайди ва рақиб яқинида бўлгандагина тўп учун курашга киришади. Шунинг учун ҳам юлдузли «Монако» таркибида кўзга ташланмайди.

Аслида эса, бу минус эмас, каттагина плюс, албатта, масала моҳиятига чуқурроқ назар ташласак, Бакайоко тўп учун курашга вақтидан олдин киришмайди, аксинча, рақиб унга юзма-юз келгунча чизиқда туради.

Марсело Бьелса ва Хосеп Гвардиолаларнинг тўпни имкон қадар эртароқ қайтариш ҳақидаги қарашлари - унинг учун эмас, мутлақо бошқа принципга амал қилади - майли, тўп рақибда қолаверсин, муҳими уни ўтказиб юбормаслик. Шу боис, тўп билан бўлган рақибига пассив назар билан боқади, аслида эса, тўп учун фаол курашга киришмасдан, қулай вазиятни пойлайди. Бу унчалик ҳам самарали кўринмас, бироқ ўта ишончли.

Ўтган мавсум Чемпионлар Лигасида француз бежизга тўпни рақибдан олиб қўйиш бўйича иккинчи ўринни эгалламади-да. Леонардо Жардим унинг олдига ё плеймейкерни ёпиш ёки бўлмаса, рақиб ўйинини ўқиган ҳолда комбинацияларини йўққа чиқариш вазифасини қўйганди.

«Боруссия»га қарши кечган жавоб учрашувида Бакайоко мураббийнинг ҳар икки кўрсатмасини ҳам бажаришни уддалади: Шинжи Кагавани «ғажиб ташлади», рақиблар учун марказни бутунлай беркитди ва ҳужумкор учликнинг тўп оширишларини йўққа чиқарди. Бунга биргина мисол қилиб, Дембеленинг тўп оширишларини ўқиб турганини кўрсатиш мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш жоизки, у идеал даражадаги номзод бўлиши мумкин. Биринчидан, чизиқлар орасидаги бўшлиқни ёпади ва «Челси»нинг марказини янада кучайтиради. Иккинчидан, кўпроқ ҳужумга интиладиган Н~Голога имкон яратилади. Зеро, ярим ҳимояни габаритлари ҳамда ҳимоядаги аниқ ҳаракатлари билан «цементлайдиган» француз дуэти - клубнинг янги тарихида биринчиси эмас.

Моуриньо Мэтр­га жуфт сифатида таянч ҳимоясига Майкл Эссьенни қўярди ваўша жуфт­лик марказни Москвадаги финалгача мустаҳкам ушлаб турган. Қора танли таянч чизиғи вакилларининг янги тандемида ҳам шундай хислатлар мавжуд. Фақатгина Конте услуби бў­­йича энди вазият бироз бошқача тус олиши эҳтимоли йўқ эмас.

И.ОБИДОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz