Қайднома

Қидирув

«Лацио» – Италия Суперкубоги соҳиби

«Лацио» – Италия Суперкубоги соҳиби

  14.08.2017 08:28
  0
  565
«Лацио» – Италия Суперкубоги соҳиби

Италия Суперкубогидан ўрин олган «Ювентус» – «Лацио» учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Драматик руҳда кечган баҳсда 2:3 ҳисоби қайд этилди ва римликларнинг ғалабаси билан тугади.

Дастлаб Чиро Иммобиленинг дубли эвазига “Лацио” олдинга чиқиб олди ва ўйин сўнггига қадар ҳимояни мустаҳкам ушлади.

85-дақиқада Пауло Дибала орадаги фарқни қисқартирган бўлса, 91-дақиқада яна аргентиналик ҳимоячи ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди ва мувозанатни тиклади.

Ҳаммаси қўшимча бўлимларга қараб кетаётган бир вақтда, Алессандро Муржиа ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

Италия Суперкубоги

Ювентус – Лацио 2:3 (0:1, 2:2)

Голлар: 0:1 – 32, пенальти Иммобиле, 0:2 – 54 Иммобиле, 1:2 – 85 Дибала, 2:2 – 90+1, пенальти Дибала, 2:3 –90+4 Муржиа.

Ювентус – Буффон, Алекс Сандро, Бенатия (Де Шильо, 56), Кьеллини, Бардзальи, Пьянич, Хедира, Куадрадо (Дуглас Коста, 57), Игуаин, Манджукич (Бернардески, 72), Дибала.

Лацио – Стракоша, де Врей, Раду, Уоллес, Баста (Марушич, 75), Лулич (Лукаку, 75), Лейва (Муржиа, 80), Луис Альберто, Пароло, Милинкович-Савич, Иммобиле.

Огоҳлантиришлар: Буффон (31), Лейва (41), Манджукич (52), Лулич (70), Пьянич (73), Пароло (84), Иммобиле (89).

 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz