Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.
Демак, газетамизнинг 65-сонида нималарни ўқиш мумкин?
- Шармандали ва аламли мағлубиятлар оҳ-воҳи
Чортоқлик Рустам ака Мирзамаҳмудовни танишлари, яқинлари футбол билимдони сифатида кўришади. У ўзаро суҳбатларимиз бирида «Эҳ, агар мустақиллик даври фарзанди бўлганимда, албатта, миллий терма жамоамиз ва «Милан» дарвозасини қўриқлардим!»-деган эди ҳам қатъият, ҳам афсус билан.
Мамлакат бош жамоаси ва «Милан»дек клуб таркибида тўп суриш қай даражада юксаклик ҳисобланишини жуда яхши англайдиган Собиржон Мусабоев эса дўстининг дарвозабонларга хос вужудига ниҳоясиз армон билан боқар экан, «Ҳа, Рустам каби истеъдод кам туғилади.
Мен ҳужумда ўйнардим. Унинг дарвозасига гол уриш ҳужумчилар учун орзу эди!»-дея ўша қатъият ва афсусни тасдиқлаганди...
- Ўша «Пахтакор»…
Шахсан мен фалокатга учраган «Пахтакор» ўйинларини кўрмаганман. Архивда сақланиб қолган оқ-қора тасвирли лавҳаларни айтмаганда, албатта. Улар кўпроқ тарих вазифасини ўтайди. Футбол эса 90 дақиқа ҳаяжонда ушлаб турадиган ўйин.
- Дурангга ўрин йўқ
ОЛИЙ ЛИГА 17 ТУРИДАН ҚАНДАЙ ВОҚЕАЛАР СОДИР БЎЛДИ?
- Сервер ва Одилдан чиройли гол
Барча легионерларимизнинг сўнгги учрашувлари ҳақида қисқа-қисқа...
- Ҳусниддин Ғофуров: «Рақобат кучли, демак, қаттиқ ишлашим керак»
Сербия чемпионатида тўп сураётган Ҳусниддин Ғофуров 4-йилга келиб, жамоасини ўзгартирди. Аниқроқ айтсак, миллий жамоамизга номзод ярим ҳимоячи «Явор»дан «Младость» сафига кўчиб ўтди. Хўш, нима учун? 23 ёшли футболчи билан суҳбатимизда айнан шу савол ҳам ўртага ташланди.
- Олександр Пишур: «Фаолиятимнинг гуллаган даври Тошкентда ўтди»
Ўз вақтида «Бунёдкор», «Навбаҳор» ва «Шўртан» клубларида тўп суриб, «қалдирғочлар» таркибида Ўзбекистон чемпионлигига эришишдан ташқари, тўпурарлар баҳсида ғолиб чиққан Олександр Пишур Sports.uz сайтига берган интервьюсида Ғузордан кетиш сабаблари ва «Бунёдкор»даги фаолияти ҳақида гапириб ўтди.
- Манзил сари охирги қадамда…
Мундиал саралаш баҳслари терма жамоаларни саралаш баробарида янги-янги юлдузлар кашф этилишига ҳам хизмат қилади. Чунончи, чин маҳорат айнан даражаси баланд шундай ўйинларда сайқалланади. Мана, ОФК аъзолари ЖЧ-2018 квалификациясининг охирги қадамлари олдида туришибди. Хусусан, Ўзбекистон терма жамоасининг финиш маррасига қандай етиши ўз қўлида...
- Мақсаддан гапиринг!
Ўзбекистон чемпионати тобора қизиб, кубок ҳам мантиқий якунига қараб кетгани сари клубларнинг мақсад-муддаоси ойдинлашиб бормоқда. Бу йил ўзбек футболида воқеалар ривожи шиддатли кўриниш олди. Клублардаги турли ўзгаришлар янги давр бошланаётганидан дарак беради. Хўш, бу давр нимаси билан ёдда қолади?
- Биргина Неймар эвазига
Неймарнинг фантастикадек туюлган трансфери амалга ошгач, ўзига хос «изланиш»ларга йўл очилди: «ПСЖ» томонидан тўланадиган 222 миллион еврога аслида яна нималар харид қилиш мумкин?
- Алоҳида фахр туйғуси
ЕВРОПА ЧЕМПИОНЛАР КУБОГИ|ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИДА ҒАЛАБА ҚОЗОНГАН МУРАББИЙЛАР.
- Чегара билмас Зе Роберто
«Бавария»нинг собиқ юлдузи ёш бўйича аллақачон бешинчи ўнталикни «майдалай» бошлаганига қарамай, ҳамон майдонда ва мўъжизалар намойиш этишдан сира чарчамаяпти. Гап бразилиялик 43 ёшли (!) ҳимоячи|ярим ҳимоячи Зе Роберто ҳақида кетяпти. Унинг еврофутболда қандай кароматлар кўрсатгани ёдингиздадир...
- Унаи Эмири: «Балан дорга осилма. Йиқилиш оғир»
«ПСЖ» бош мураббийи Унаи Эмери таътил вақти тугаши ва янги чемпионат стартини ўзгача интиқлик билан кутган бўлса, ажабмас. Ҳар ҳолда, испан мутахассиси Париж жамоаси мухлисларига ёқимли ва ёқимсиз воқеликлар тақдим этган аввалги мавсум учун ўзини оқламоқчи. У L’Equipe газетаси журналистлари билан мусоҳаба чоғи «ПСЖ» режаларига кенгроқ тўхталди, бажарилган ишлар самара келтиришига ишонч билдирди.
- Биринчи vs охирги ўйин
АФСОНАЛАР ФАОЛИЯТИНИ ҚАНДАЙ БОШЛАБ, ҚАНДАЙ ТУГАТИШГАН?
- Леди лига
6 август куни Голландияда аёллар ўртасида Евро-2017 мусобақасига якун ясалди. Финалда данияликларга қарши тўп сурган мезбонлар 4:2 ҳисобида зафар қучиб, бош совринни ўз юртларида олиб қолишди. Мазкур мусобақада миллионлар ўйини вакилалари орасида юлдузлик даражасига чиққанлар ҳам қатнашишди. Бугун ана шундай аёл футболчиларнинг беш нафарини танлаб, улар билан яқинроқ танишамиз.
- Неймар – тижорат лойиҳаси
«ПСЖ» КЛУБИ ВА ФРАНЦИЯ ЛИГАСИ БРАЗИЛИЯЛИК ЮЛДУЗ ТРАНСФЕРИ ОРТИДАН ҚАНЧА ТОПИШИ МУМКИН?
- Роналдо «дададо» ҳаёти
The Players Tribune порталида туғма иқтидор – бетакрор Роналдонинг ёрқин хотиралари чоп этилди. «СЭ» нашри эса бразилиялик афсонанинг серқирра фаолиятини қамраб олган мақолани «чиғириқ»дан ўтказиб, энг қизиқарли лавҳаларга алоҳида эътибор билан ёнлашди. Хўш, «сўйлоқ» лақаби остида ўйнаб, бутун футбол оламини зир титратган Роналдо айнан нималарни эслади?
- Битта кадр талқини
ЕВРОПА СУПЕРКУБОГИДАН КЕЙИНГИ ЭНГ КУЛГУЛИ МЕМЛАР.
- МУХЛИС МАКТУБИ: «ПАХТАКОР-79» - ИБРАТ ЎЧОҒИ!
Шу кунларда ўзбек футболи кўзига ёш олиб, «Пахтакор-79»ни хотирламоқда. Тақдир олдида барчамиз ожизмиз, 1979 йилнинг августида қандай йигитлардан ажраб қолгандик-а...
Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!
Манба: www.iff.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20