Қайднома

Қидирув

Жанубий Корея мураббийи: Ўзбекистонни мағлуб этиш учун бор кучимизни ишга соламиз

Жанубий Корея мураббийи: Ўзбекистонни мағлуб этиш учун бор кучимизни ишга соламиз

  14.08.2017 12:45
  0
  762
Жанубий Корея мураббийи: Ўзбекистонни мағлуб этиш учун бор кучимизни ишга соламиз

Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Шин Тэ Йонг ЖЧ–2018 саралаш босқичидан ўрин олган сўнгги икки ўйин учун 26 футболчидан иборат таркибни эълон қилгани ҳақида хабар бергандик.

Кореялик мутахассис Шин Тэ Йонг бўлажак ўйинлар олдидан яхши тайёргарлик кўрилаётганини ва барчадан, ҳатто майдонга тушмайдиган футболчилардан бор эътиборни қолган икки ўйинга қаратишни талаб қилаётганини айтди.

“Термага чақирилган 26 футболчининг барчаси саралаш босқичи якунига қадар бир бутун бўлади. Жанубий Корея термасининг тақдири қолган икки ўйинга боғлиқ. Ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга соламиз”, – деди Шин Тэ Йонг.

Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи, шунингдек, жароҳати бор Сон Хён Мин ва Ки Сон Ён ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

“Ки Сон Ён ўйнай олмаса ҳам унга сардорлик боғичини бергим келяпти. Ки миллий термамиз учун муҳим аҳамиятга эга футболчилардан бири. Сон Хён Мин “Тоттенхэм” мағлулотларига қайтди.

Уни терма ихтиёрига эрта чақира олмаймиз, унинг тиббий ҳолатини яна кўздан кечирамиз. Менинг фикримча, у саралаш босқичи ўйинлари учун етарлига тикланди”, – деди кореялик мутахассис.

Маълумот учун, Жанубий Корея терма жамоаси 31 август куни ўз майдонида Эронга қарши баҳс олиб борса, 5 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон термаси билан куч синашади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz