Қайднома

Қидирув

Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида яна қандай фикрлар билдирди?

Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида яна қандай фикрлар билдирди?

  14.08.2017 17:27
  1
  712
Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида яна қандай фикрлар билдирди?

“Навбаҳор” ва “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач, ўтказилган матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Илҳом Мўминжонов бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

Қуйида бош мураббийнинг бошқа фикрлари билан ҳам танишиш имконига эга бўласиз.

“Нефтчи”га қарши ўтадиган “водий дерби”си ҳақида

Бугундан, шу дақиқадан бошлаб “Нефтчи” билан ўтадиган навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошладик. Кийим алмаштириш хонасига кириб, футболчиларни ғалаба билан табриклаб, буни унутган ҳолда Фарғонадаги баҳсга ҳозирлик кўришни айтиб ўтдим. Ўйин олдидан бўшашмаймиз.

Негаки, “водий дерби”лари доимо муросасиз ва кескин руҳда кечган.  Қолаверса, ўз майдонимизда “Нефтчи” билан аламли дуранг қайд этгандик. Шуни ўрнини тўлдиришни мақсад қилганмиз.

Тўп юмалоқ, майдон текис деб айтишади. Нима бўлган тақдирда ҳам ижобий натижани қайд этиш учун ишлашда давом этамиз. Турли хил гап-сўзларни пайдо бўлиши эса бизни янада кучайтиради.

Қайсидир жойда хатога йўл қўйганмиз ёки оқсоқ жойимиз борки, мухлислар эътироз билдиришади. Бунга жавобан ўз устимизда янада кўпроқ ишлаб, юқори натижалар сари интиламиз.

Отахонов ва Бойдедаев хусусида

Аббос Отахонов хусусида гап кетганида, футболчимиз келажаги порлоқ ёшлардан саналади. Қайсидир жиҳатдан жамоага қўшилиб кетишда муаммолар мавжуд.

Ўйлайманки ҳимоячимиз секин-аста тажриба тўплаб, маҳоратли ўйинчилардан бирига айланади. Илҳом Бойдедаевнинг ўйинидан эса қониқиш ҳосил қилмадим.

Футболчимиз захирадан майдонга қўшилиб, хатоларга йўл қўйди. Балки унинг ўйини Сизга ёққанми билмадимку.

Бойдедаев ўйин якунланишига 15 дақиқа қолгани учун сафга қўшилгани учун шундай бўлгандир. Бу футбол, шундай экан футболчи бир кун ундоқ бошқа куни эса ўзгача тарзда тўп суради.

Кейинги учрашувларда Илҳом яхшироқ ҳаракат қилади деган умиддаман. Сафимизда навбатдаги ўйин олдидан йўқотиш бор.

Азизбек Турғунбоев бугунги учрашувда тўртинчи сариқ карточкани олгани учун Фарғонада майдонга туша олмайди.

Жамоадаги рақобат

Рўзимбой Аҳмедов аввалги спорт формасига кирмоқда. Бу эса Йовановичга жиддий рақобат туғдиради. Давралар оралиғида таркибга қўшилган футболчилардан Сардор Азимовнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмаяпман. “Обод”га қарши ўйинда ҳам ўзини кўрсата олмаганди.

Бугунги учрашув якунига етгач ҳам уни ўзига бу ҳақда айтдим. Азимовни ёшлигидан биламан. Ҳозирда футболчида ўйин амалиёти бироз камроқ. Секин-аста бу камчиликни бартараф этиб асосий таркибдан жой олади деган умиддаман. Ярим ҳимояда соғлом рақобат юзага келган.

Аббос Махсталиев ва Азизбек Турғунбоевлар ҳам яхши ўйин кўрсатишмоқда. Бундан ташқари ихтиёримизда тезкор футболчимиз Дониёр Усмонов ҳам бор.

Ўйин пайтидаги хатти-ҳаракатлар ҳақида

Ўйин бошлангач, футболни ичида яшайман. Шу сабабли ҳис-ҳаёжонга берилиб, футболчиларни койишим мумкин. Мен учун асосийси натижа саналади.

Айнан шу сабабли турли хил хатти-ҳаракатлар юзага келади. Футболда ҳар қандай мураббий ҳам ғалаба қозонишни истайди. Ютқазишни ёқтирмаслигим учун ижобий натижа учун интиламан. 

Жамоамиз аъзолари "Нефтчи" билан ўтадиган учрашувга тайёргарликка 15 август куни Наманганда киришишади.

“Навбаҳор” ФК матбуот хизмати.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Нефтчини ютиш керак. Янада янги имконлар пайдо булади. .
14.08.2017 22:02

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz