Қайднома

Қидирув

Серхи Роберто «Барселона»ни тарк этадими?

Серхи Роберто «Барселона»ни тарк этадими?

  15.08.2017 17:59
  0
  537
Серхи Роберто «Барселона»ни тарк этадими?

«Барселона» ярим ҳимоячиси Серхи Роберто жамоасини алмаштириши мумкин. 25 ёшли футболчи «Челси», «МЮ» ва «Ювентус» клублари эътиборида турибди.

Айтиш ўринли, даъвогар клубларнинг ҳар бири футболчининг шартномасида кўрсатилган 40 миллион евролик товон пулини тўлаш ва унинг маошини икки баравар оширишга тайёр. Тўғри, Робертонинг ўзи «Барселона»дан кетмоқчи эмас.

Бироқ у шунинг баробарида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаслигидан хавотирда. Каталония жамоаси янги бош мураббийи Эрнесто Вальверди уни аввалги позициясига қайтарди, яъни испаниялик футболчи энди ўнг қанот ҳимоясида эмас, марказий ярим ҳимоя ҳудудида ўйнайди.

Демак, марказда Бускетс, Ракитич ва Иньеста каби етакчилар билан рақобатлашишига тўғри келади. Ярим ҳимоячининг агенти аввалги ҳафта клуб раҳбарияти билан учрашди.

Унда жамоа вакиллари 2019 йилга қадар мўлжалланган шартнома муддатини узайтиришни таклиф қилишди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz