Қайднома

Қидирув

Превью: «Насаф» - «Бунёдкор»

Превью: «Насаф» - «Бунёдкор»

  16.08.2017 10:51
  0
  556
Превью: «Насаф» - «Бунёдкор»

Шу ҳафтанинг жума кунидан Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг 18-тур учрашувларига старт берилади. “Насаф” бу турда Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилади. Учрашув “Марказий” стадионда соат 19:30да бошланади.

ЎзПФЛ 18-тур

“Насаф” (Қарши) – “Бунёдкор” (Тошкент)

18.08.2017. “Марказий” стадион. 19:30да

Бош ҳакам: Зокиржон Қодиров (Навоий)

Ёрдамчи ҳакамлар: Обид Жумаев (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий)

Захира ҳаками: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)

Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.

Ўзаро учрашувларга оид маълумотлар

Шу пайтгача Олий лигада бу икки жамоа 21 маротаба куч синашишган. Ўтказилган ўйинларнинг 10 тасида “Бунёдкор”нинг қўли баланд келган бўлса, 8 учрашувда кучлар тенг келган. “Насаф” футболчилари уч ўйинда ғалаба нашидасини суришган. Тўплар фарқи – 12:29  “қалдирғочлар” фойдасига.

Бу жамоалар ўртасидаги  биринчи давра учрашуви Тошкентда бўлиб ўтди. Унда “аждарлар” 3:2 ҳисобида мағлуб бўлишган.

Қаршидаги учрашувларга оид фактлар

“Насаф” ва “Бунёдкор” жамоалари Қаршида 10 бор куч синашишган. Шундан 2тасида “аждарлар” ғалабага эришишган. “Бунёдкор” ҳам Қаршидан 2 марта уч очко билан қайтган. Қаршидаги 6 учрашувда ўзаро дуранг қайд этилган. Қаршидаги учрашувларда дарвозаларга жами 11та тўп киритилган. Тўплар нисбати 6:5. “Насаф” фойдасига.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда “Бунёдкор" устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 2:0 га тенг. “Бунёдкор”нинг йирик ғалабаси эса – 5:0.

“Насаф” сўнгги бор “Бунёдкор”ни Қаршида 2014 йили мағлуб этган. “Бунёдкор” жамоаси эса Қаршида сўнгги ғалабасини 2010 йили нишонлаган.

Қизиқарлиси, “Насаф” ўз тарихида “Бунёдкор”ни Қаршида Бердиев бошчилигида илк марта 2013 йили мағлуб этган.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув натижалари:

28.05.2016. “Насаф” – “Бунёдкор”  1:1

26.10.2015. “Насаф” – “Бунёдкор” 0:0
19.05.2014. “Насаф” – “Бунёдкор” 2:0
03.11.2013. “Насаф” – “Бунёдкор” 1:0
26.08.2012. “Насаф” – “Бунёдкор” 0:0

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

Айни пайтда “Насаф” жамоамиз 29 очко билан турнир жадвалининг 3-поғонасини эгаллаб турибди. “Бунёдкор” жамоаси ҳисобида 25 очко бор. Улар турнир жадвалининг 6-поғонасида боришмоқда.

Жамоа тўпурарлари

“Насаф” жамоамиз футболчилари бу йилги баҳсларда рақиблари дарвозасига 27та тўп киритишган. Ўз дарвозасидан эса 15та тўп ўтказиб юборган. “Аждарлар”нинг барча голларига жами ўн икки нафар футболчиимиз муаллифлик қилишган. Айни пайтда жамоамиз тўпурари Драган Черан бўлиб турибди. Унинг ҳисобига 10та гол ёзилган.

“Бунёдкор” жамоаси бу йилги баҳсларда рақиблари дарвозасини 17 марта ишғол қилишиб, ўз дарвозаларидан 16т тўп олиб чиқишган. “Қалдирғочлар”нинг голларига жами 6 нафар футболчиси муаллиф бўлган. Жамонинг айни пайтдаги тўпурари Достонбек Ҳамдамов ҳисобланади. Унинг ҳисобига 9та гол ёзилган.

Жамоалар 18 август куни ўзаро 22-учрашувда куч синашишади. “Насаф” ўзининг олий лигадаги 606-учрашувида майдонга тушади. Жамомиз ўз тарихидаги 340-ғалабасини нишонлаш арафасида турибди.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида 17 август куни бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:45да бошланади.

Барча футбол шайдоларини ана шу қизиқарли учрашувларга таклиф этиб қоламиз.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz