Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 саралаш босқичидан ўрин олган Хитой ҳамда Жанубий Кореяга қарши икки ўйинига тайёргарлик кўриши муносабати билан Олий Лига 19-тур ўйинлари тақвимида ўзгариш юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ПФЛ Матбуот хизмати хабар берди.
“2017 йилги ЎзПФЛ регламентининг 4-моддаси, 4.24-пунктига мувофиқ, Ўзбекистон миллий терма жамоасига уч ва ундан ортиқ футболчиларнинг чақирилиши муносабати билан 25–26 август кунларида бўлиб ўтадиган қуйидаги уч беллашув ҳозирча номаълум муддатга қолдирилди”, - дейилади хабарда.
Қуйидаги учрашувлар номаълум муддатга қолдирилган:
“Пахтакор” (Тошкент) – “Машъал” (Муборак);
“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Насаф” (Қарши);
“Олмалиқ” (Олмалиқ) – “Локомотив” (Тошкент).
Учрашувлар қачон бўлиб ўтиши ҳақида маълумот кейинроқ берилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 25 август куни Тошкентда Қирғизистон термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Кейин расмий ўйинлар мақомида 31 август куни сафарда Хитойга қарши майдонга тушса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяни қабул қилади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи 8-туридан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Жанубий Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.
Манба: www.pfl.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20