Қайднома

Қидирув

Олий лига клубларидаги жиддий ўзгаришлар хусусида

Олий лига клубларидаги жиддий ўзгаришлар хусусида

  17.08.2017 10:35
  0
  1105
Олий лига клубларидаги жиддий ўзгаришлар хусусида

Иккинчи давранинг дастлабки турида деярли барча клублар таркибларида ўзгаришлар рўй берганига гувоҳ бўлдик. Тан олиш лозим, жамоаларимиз ҳозирча сифат жиҳатидан анча кучли ўйинчиларни жалб этишга қодир эмаслар. Биздаги трансферлар ижара ҳамда текин футболчиларни таркибга қўшиб олишга асосланган.длаш даркор.

Клубларимиз кўп ҳолларда арзон нархдаги савияли ўйинчилар ёки ички чемпионатда ўзини кўрсатиб улгурганларни харид қилишга интилишади. Бироз кўпроқ пул топишни истаганлар эса Малайзия ва Баҳрайн биринчиликларидан қўним топишади. Таассуфки, бу факт.

Оралиқ танаффусда «Пахтакор» анча фаоллик кўрсатиб, таркибини маҳоратли футболчилар ҳисобига кучайтирди. Жамоа биринчи даврани пешқадамдан 11 очко ортда қолган ҳолда 5-ўринда якунлаганди.

Энди клуб раҳбариятида ўзгаришлар кузатилгач, мақсадлар ҳам анча жиддийлашди. «Локомотив» эса камтарона харидларга қўл урди. Янги ўйинчиларни таништириш маросимида бош мураббий Андрей Микляев таркибда муаммо йўқлиги, аммо рақобат кучлилиги, шу боис ҳеч бир футболчига асосий жамоадан жой кафолатланмаганини таъкидлади.

Турнир жадвалининг иккинчи ярмидан ўрин олган аксарият клублар таркибда деярли 50 фоиз ўзгаришга қўл уришди. Молиявий муаммога йўлиққан «Обод» деярли барча етакчиларидан айрилди.

«Навбаҳор», «Сўғдиёна», «Нефтчи» ва «Динамо» 8дан 14 нафаргача футболчиларни алмаштиришди. Қуйида нисбатан даражаси юқорироқ ҳисобланган футболчилар харидига эътибор қаратамиз. Рўйхатни «Пахтакор»дан бошлаймиз.

ТИАГО БАЗЕРРА «Пахтакор» Қаердан келди: «Адана Демирспор» (Туркия) Ўттиз ёшли бразилиялик ярим ҳимоячининг миллий чемпионатимизга кўрк бағишлаши кутилмоқда. Фаолияти давомида кўп чиғириқлардан ўтган Тиаго Базеррани transfermarkt сайти 400 минг еврога баҳолаган.  

ЭЛДОР СУЮНОВ «Пахтакор» Қаердан келди: «Насаф» Маҳоратли голкипер, миллий термамиз аъзоси қадрдон жамоаси «Насаф»ни тарк этишни маъқул кўрди. Шота Арвеладзенинг таъкидлашича, Элдор «Пахтакор»нинг асосий дарвозабони Александр Лобановга жиддий рақобат туғдириши лозим.  

ШЕРЗОД АЪЗАМОВ «Пахтакор» Қаердан келди: «Насаф» «

Насаф» устози Рўзиқул Бердиев нимадан умид қилаётганини билмадик-ку, лекин мудофаа чизиғининг асосий икки ўйинчисини қўйиб юбориш учун ихтиёрида уларнинг ўрнини боса оладиган «кўзир» бўлиши шарт. Шерзод бугунги кунда ўз амплуасида энг яхшилардан бири ва бемалол «Пахтакор» ҳимоясини кучайтира олади.  

МАРКО СИМИЧ «Пахтакор» Қаердан келди: «Ростов» (Россия)

Черногориялик футболчи Белграднинг «Партизан» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У мазкур жамоага беш ёшида келганди. Фаолияти давомида «Гонвед», БАТЭ, «Қайсариспор», «Хапоэль» (Тель-Авив) каби клубларда ўйнади. 2017 йил мартида «Ростов» билан шартнома тузиб, 7та ўйинда майдонга тушди. Марко «Пахтакор»нинг энг ажойиб харидларидан бири бўлди.

ШОҲРУЗ НОРХОНОВ «Бунёдкор» Қаердан келди: «Обод»

Миллий термадан чақирув олишга улгурган истеъдодли форвард «Бунёдкор»нинг ёшлар жамоасидаги дастлабки расмий ўйинида «Сўғдиёна» дарвозасига иккита тўп киритиб, «дубль» қайд этди. «Қалдирғочлар» ишқибозларининг Норхоновдан умидлари катта.  

ШОҲРУҲ ГАДОЕВ «Бунёдкор» Қаердан келди: «Бухоро»

«Бунёдкор» бош мураббийи Миржалол Қосимов ярим ҳимоячи Гадоевни Тошкентга қайтарди. Ваҳоланки, Шоҳруҳ мавсум бошида пойтахтдан «Бухоро»га йўл олганди. Қачонлардир миллий жамоада порлаган футболчи «қалдирғочлар»нинг ҳужумини кучайтириши аниқ.  

ЖАСУР ҲАСАНОВ «Насаф» Қаердан келди: «Қизилқум»

Бироз соя ортида қолиб кетаётган Ҳасанов бемалол катта ареналарга қайтиши мумкин. Рўзиқул Бердиев ундан айнан шу нарсани кутмоқда. Ишончимиз комилки, Жасур ўз сўзини айтади ва «Насаф»нинг асосий таркибига муқим ўрнашади.  

АДНАН ОРАХОВАЦ «Динамо» Қаердан келди: «Пахтакор»

«Динамо» ҳам ажойиб келишувга қўл урди. Аднан «Пахтакор»да тўп сурган даврида миллий чемпионатимиздаги ишончли ҳимоячилардан бирига айланиб улгурди.

Гарчи самарқандликлар мамлакат кубоги баҳсида «Бунёдкор» майдонида мудофаада ажойиб ўйин кўрсатишган бўлсада, олий лига доирасидаги «Металлург»га қарши баҳсда Ораховац бошчилигидаги ҳимоя парокандаликка учради.  

АЗАМАТ АЛЛАНИЁЗОВ «Бухоро» Қаердан келди: «Қизилқум»

«Насаф»да бир нечта ажойиб мавсумларни ўтказган ҳужумчи ўзидан ёрқин таассурот қолдирганди. Аммо «Қизилқум» сафига қўшилгач, Алланиёзовнинг фаолиятида пасайиш кузатилди. Энди жамоасини алмаштирди.

Агар миллий термамизнинг собиқ форварди, ҳозирда «Бухоро»ни бошқараётган Улуғбек Бақоев ушбу футболчига керакли тавсияларни бера олса, Азаматнинг яна тўпурарлар сафига қўшилиши турган гап.  

ЛУТФУЛЛА ТЎРАЕВ «Олмалиқ» Қаердан келди: «Фельда Юнайтед» (Малайзия)

Бош жамоамизнинг собиқ аъзоси Малайзиядан қайтди. Хорижга кетишидан олдин «Локомотив»да ўйнаган Лутфулла энди «Олмалиқ» вариантида тўхтади. 29 ёшли ярим ҳимоячи майдон марказини кучайтириши аниқ. Зеро биринчи даврада айнан шу нуқтадаги камчиликлар Виктор Кумиков бош мураббийлигидаги жамоага қимматга тушганди.

Р.S.: Амалдаги чемпион «Локомотив» ўз сафига асосан ёш ўйинчиларни жалб этди. Таркибга 19 ёшли Олабиран Блессинг Муйива ҳамда Бобур Давлатов қўшилди. Шунингдек, Қатардан Санжар Шоаҳмедовнинг ҳам қайтганини таъкидлаш даркор.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz