Қайднома

Қидирув

Мбаппе 3 турда «Монако»га ёрдам бера олмайди

Мбаппе 3 турда «Монако»га ёрдам бера олмайди

  18.08.2017 04:29
  0
  528
Мбаппе 3 турда «Монако»га ёрдам бера олмайди

«Монако» клуби бош мураббийи Леонарду Жардим жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппени Франция чемпионатининг 3-туридан ўрин олган «Метц»га қарши кечадиган ўйин қайдномасига киритмади.

Мбаппе ўтган турдаги «Дижон»га (4:1) қарши учрашувда ҳам майдонга тушмаган эди. Нашрларда ёзилишича, монаколиклар клуби уни «ПСЖ» билан музокаралар ўтказганликда айблаб, жазо чоралари қўллаган. Бироқ Жардим ушбу хабарни рад этган, унинг айтишича, клуб ёш иқтидор эгасини босимдан ҳалос этиш учун шу ишни қилмоқда.

«Метц» ва «Монако» клублари ўртасидаги ўйин 18 август куни бўлиб ўтади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz