Қайднома

Қидирув

УЕФА ЧЛ ва ЕЛ соврин жамғармасини оширди...

УЕФА ЧЛ ва ЕЛ соврин жамғармасини оширди...

  18.08.2017 00:06
  0
  660
УЕФА ЧЛ ва ЕЛ соврин жамғармасини оширди...

УЕФА Чемпионлар лигаси янги мавсуми учун пул мукофотларини эълон қилди. Гуруҳ босқичининг ҳар бир иштирокчиси 12,7 млн евродан пул олади. Бундан ташқари, гуруҳ босқичидаги ҳар бир ғалаба учун 1,5 млн, дуранг учун 500 минг евро берилади.
1/8 финал босқичига йўл олган жамоа 6 млн евро ишлаб топади, чоракфиналга чиққан жамоа эса яна 6,5 млн, яримфинал - 7,5 миллион евро. Чемпионлар Лигаси ғолиби 15,5 млн евро, финалчи - 11 млн евро олади.
Чемпионлар Лигасига саралаш (плей-офф) босқичида ғалаба қозонган жамоаларга ҳам пуллар берилади. 1-раунддан ўтганлар - 220 минг евро, 320 минг евро - 2 босқичдан ўтган жамоалар, 3-босқичдан ўтган клублар эса 420 минг евро олади. Умумий ҳисобда чемпионлар Лигаси иштирокчиларига 1,3 млрд пул ажратилган.

***

УЕФА ташкилоти Европа лигаси иштирокчиларини тақдирлаш тизимини эълон қилди. Унга кўра, мусобақада иштирок этувчи клублар жами 399,8 млн евро миқдорида мукофот пулига эга бўлади. Шундан 239,8 млн евро гуруҳ босқичи ва плей-оффда иштирок этувчи клубларга тақсимланади. 160 млн евро телебозорнинг салмоғидан келиб чиққан ҳолда бўлиб берилади. Яъни энг кўп телеаудиторияга эга клублар кўпроқ мукофот олади.

Мусобақа ғолиби бўлган жамоа телебозор улушидан ташқари 15,71 млн евро ишлаб олади. 


Манба: sports.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz