Қайднома

Қидирув

Роббен: «Жон Терри алмашиб бўлмас жамоа сардори ва етакчиси ҳисобланарди»

Роббен: «Жон Терри алмашиб бўлмас жамоа сардори ва етакчиси ҳисобланарди»

  18.08.2017 15:15
  0
  628
Роббен: «Жон Терри алмашиб бўлмас жамоа сардори ва етакчиси ҳисобланарди»

«Бавария» клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Арьен Роббен собиқ жамоадоши Жон Терридан нималарни ўрганганини айтиб ўтди.

“Ўша йиллари клубда атмосфера ўзгача эди. Жамоа аҳил ва ҳамма бир-бирини ҳурмат қиларди. Терридан муҳимроқ ва обрўлироқ ҳеч ким йўқ эди. Голландиялик вингер англиялик марказий ҳимоячидан нима ўрганиши мумкин? Ҳамма нарсани. У алмашиб бўлмас жамоа сардори ва етакчиси ҳисобланарди.

Терри билан футбол ва бошқа исталган мавзуда гаплашса бўлади. У маслаҳатлар берарди ва жамоадошларини руҳлантирарди. Терридан иложи борича кўпроқ ўрганинг. Мен ҳалиям уни менга қилган таъсирини англаб ета олмаяпман. Сиз у каби футболчини бошқа учратмайсиз”, - деб Роббен сўзларини келтирмоқда Daily Mail газетаси.

Эслатиб ўтамиз, Арьен Роббен ва Жон Терри «Челси» таркибида 2004 дан 2007 йилгача тўп суришган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz