Қайднома

Қидирув

Миржалол Қосимов: «Насаф»га қарши меҳмонда ўйнаш оғир»

Миржалол Қосимов: «Насаф»га қарши меҳмонда ўйнаш оғир»

  19.08.2017 00:19
  0
  585
Миржалол Қосимов: «Насаф»га қарши меҳмонда ўйнаш оғир»

“Насаф” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етгач, ўйин якунларига бағишланган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Бунёдкор” жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

-Бугун бир-бирига муносиб икки жамоа иштирокида ажойиб ўйинни гувоҳи бўлдик. Ўйин асабий кечганини ҳам таъкидлаб ўтган бўлардим. “Насаф”га қарши меҳмонда ўйнаш жуда оғир.

Шунга қарамасдан йигитлар бор имконларини ишга солишиб, ҳаракат қилишди. Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Иккинчи бўлимдаги вазиятда агар Чемиртан гол ура олганида балки ўйин бунчалик асабий кечмасди. “Насаф” жамоаси ҳақида яхши фикрларни айтишим мумкин.

Таркибда кучли футболчилар бор. Мураббий футболчиларга доимо имкон беради. Бунда ҳар қандай футболчи ўзини кўрсатиши керак. Баъзан футболда омад ҳам керак бўлади.

Элдор Шомуродов ҳақида фикрим? Мен фақат унга омад тилайман. Уни камроқ майдонга тушаётганига сабаб, албатта мураббий уни яхши ўрганса, кўпроқ имкон беради. Бунга озроқ  вақт керак бўлади.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz