Қайднома

Қидирув

Душан Мичич: «Бунёдкор»дан кетишимга ҳеч ким қаршилик кўрсатмади

Душан Мичич: «Бунёдкор»дан кетишимга ҳеч ким қаршилик кўрсатмади

  19.08.2017 03:37
  0
  1038
Душан Мичич: «Бунёдкор»дан кетишимга ҳеч ким қаршилик кўрсатмади

Олий лиганинг иккинчи давраси олдидан «Бунёдкор»нинг сербиялик футболчиси Душан Мичич жамоа сафини тарк этди.

«Қалдирғочлар»нинг собиқ бош мураббийи Сергей Лушан сербиялик легионерни марказий ҳимоячи ва таянч ярим ҳимоячиси зонасида синаб кўриб, унга ишонч билдирганди, аммо баъзи бир сабабларга кўра, Мичич тошкентликлар билан шартномани бекор қилди ва «Бунёдкор»дан кетиш сабабини тушунтириб берди.

- Янги мавсум бошланишида аксарият футбол мутахассислари сизнинг «Бунёдкор»да етакчиликни қўлга олишингизга ишонишганди. Аммо негадир кутилган иш амалга ошмади. Нима сабабдан «Бунёдкор»дан кетдингиз?

- Аввало, «Бунёдкор»даги ишимдан қониқмаётгандим. Майдонда ҳимоя маркази ёки таянч зонасида ҳаракатлансам, ўзимни енгил ҳис эта оламан ва жамоага фойдам тегиши мумкин. Бироқ Сергей Лушан марказий ярим ҳимоя позициясига яхши футболчи топа олмагани учун айнан шу зонада ҳаракатландим ва кўнгилдагидек натижа кўрсата олмадим.

 - «Бунёдкор» Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақаси ва олий лиганинг биринчи даврасида ўзига ўхшамади. Нима деб ўйлайсиз, буларнинг барчасига мураббий айбдорми?

- Тошкентга келгач, «Бунёдкор» билан бир йиллик шартнома имзоладим ва ўз олдимга жамоа билан кўплаб ғалабаларга эришишни мақсад қилиб қўйгандим. Тўғри, бошида яхши натижаларга эришишимизни исботладик, бироқ жамоанинг ички муҳити ёмонлашгани сабаб барчаси бошқача кўриниш олди.

Бунинг оқибатида «Бунёдкор» мағлубиятли серияларни бошидан ўтказди. Жамоанинг асосий футболчилари ёшлар ҳисобланишади, аммо муаммо клуб раҳбарияти билан боғлиқ бўлган.

Масалан, жорий мавсум «Бунёдкор» ОЧЛдаги иштирокини гуруҳ босқичида якунлади. Бунга жамоада маблағ етишмовчилиги ва мураббийнинг тажрибали футболчилар билан шартнома имзолай олмаганини сабаб дея кўрсатиш мумкин.

«Бунёдкор»даги муаммолар асосан раҳбарият футболчилар маошларини қайта кўриб чиққанидан кейин бошланганди. Ҳа, ОЧЛнинг «плей-офф» баҳсида «Ал-Жаиш»ни мағлуб этишни уддалагандик, аммо гуруҳ босқичидаги рақиблар таркиби жуда ҳам кучли футболчилардан ташкил топганди.

- Жамоадаги ўзгаришлар ҳақида эшитган бўлсангиз керак?

- Ҳа, янги раҳбарият ва тажрибали мураббий иш бошлади. Бу уринишлар «Бунёдкор»га албатта, фойда олиб келиши табиий. Умид қиламанки, жамоа тез орада олий лиганинг юқори ўринларига қайтади.

 - Юқорида таъкидлаганингиздек, «Бунёдкор» билан бир йиллик шартнома имзолагансиз. Лекин ушбу муддат тугамасдан олдин «қалдирғочлар» сафини тарк этдингиз. Раҳбарият ёки мураббий томонидан сизга эътирозлар бўлмадими? Балки улар қолишингизни исташгандир?

- Миржалол Қосимов келганидан сўнг жамоа тактикаси ва ўйин услуби алмашди. Мен эса бундай услубда ўйин амалиётисиз қолиб кетаётгандим. Қолаверса, кичик жароҳатлар кетишимга сабаблардан бири бўлди. Раҳбарларга кетиш истагим борлигини билдирганимда ҳеч ким қаршилик қилмади ва якунда «Бунёдкор»ни эрта тарк этдим.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz