Қайднома

Қидирув

Олег Тюлькин: «Пахтакор» эмас, «Динамо» икки очко йўқотди»

Олег Тюлькин: «Пахтакор» эмас, «Динамо» икки очко йўқотди»

  19.08.2017 10:44
  0
  490
Олег Тюлькин: «Пахтакор» эмас, «Динамо» икки очко йўқотди»

«Динамо» - «Пахтакор» (0:0) учрашувидан сўнг «Динамо» бош мураббийи Олег Тюлькин журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Бугун майдонда мардонавор курашлар ва очиқ футбол гувоҳига айландик. Бундай ўйин ҳар қандай мухлисларга ёқади. Чунки ҳеч ким бугун бир-бирини аямади, охиригача курашди. Олдинги мағлубиятимизга қарамай, эътибор беринг қанча мухлис стадионга келди. Самарқанд аҳли бизга ишонаётгани учун ҳам бугун мухлислар учун майдонда бор куч ва имкониятимизни ишга солдик. Бизни ажойиб қўллаб-қувватлашгани учун уларга раҳмат.

(«Эрудит Спорт» газетаси мухбири саволи)

- Бугунги дурангдан 1 очко қўлга киритилдими ёки 2 очко йўқотилдими?

- Шубҳасиз, икки очко йўқотдик. Бугун «Пахтакор»дан кўра, «Динамо» ғалабага яқин эди. Кўрдингиз, меҳмонлар айтарли вазиятга эга бўлишмади, футболчиларимиз кучли прессинг ва ҳимояда барқарор ўйин намойиш этишди.

Агар биринчи бўлимда Амиржон Сафаров ва Сардор Сулаймоновлар ажойиб имкониятларидан фойдаланишганида бугун «Пахтакор»ни мағлуб этган бўлардик. Аммо ўша вазиятларда Лобанов жамоасини қутқарди.

Шунга қарамай, дуранг учун ҳам йигитларимизга катта раҳмат деймиз. Улар кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Бугун «Пахтакор» эмас, «Динамо» икки очко йўқотди.

(Шуҳрат Шокиржонов, Kun.uz ва Tribuna.uz сайти мухбири саволи):

- Бугун «Пахтакор»га қарши «Динамо» ажойиб ўйин намойиш этди. Олдинги очколар йўқотилган икки ўйинда «Металлург» ва «Шўртан» билан шундай ўйин намойиш этишга нима тўсқинлик қилганди?

- Биласиз, иккинчи давра олдидан таркибимизда ўзгаришлар бўлиб, тўрт нафар янги футболчилар келиб қўшилишганди. Шу боис биз оптимал таркибни аниқлаб олишимиз қийин кечди.

(Шуҳрат Шокиржонов, Kun.uz ва Tribuna.uz сайти мухбири саволи):

- Фарҳод Тожиев Самарқандда олдин ўйнаган бўлсада, жамоа ўйинига мослашиш қийин кечаётгандек?

- Фарҳод тажрибали футболчи ва жамоага ёрдами тегади. Бугун ҳам иккинчи бўлимда майдонга тушиб, кўрсатмаларни аниқ бажарди. Фарҳод тобора ўйинимизга мослашиб, ҳали ўз сўзини айтади.

(Ҳумоюн Давуров, журналист саволи):

- Амиржон Сафаров жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди. Унинг ҳолати борасида нима дея оласиз?

- Амиржоннинг олдинги жароҳати қайта қўзғалганга ўхшайди. Ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Тиббий кўрикдан кейин унинг ҳолати қандай эканлиги маълум бўлади. Умид қиламанки, Амиржоннинг жароҳати жиддий эмас.

У кейинги ўйингача жароҳатини даволатиб, сафга қайтиши керак. Қолаверса, Саиджамол Давлатжонов ҳам «Навбаҳор»га қарши баҳсда сафга қайтади.

(Наврўз Шодмонқулов, maydon.uz сайти мухбири):

- Олдинда «Динамо»ни «Навбаҳор», «Қўқон-1912», «Бухоро»га қарши қийин ўйинлар кутиб турибди. Оптимал таркибни аниқлаяпмиз дедингиз. Бугун намойиш этилган ажойиб ўйиндан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ушбу таркиб оптимал таркибга айланадими?

- Йўқ, ҳали бундай дейишга эрта. Бизда барча 18 талик рўйхатимизга кирган ҳар бир футболчи асосий таркибга кириш учун лойиқ футболчилардир. Уларнинг қай бири ўйинга яхшироқ тайёр бўлса, ўша таркибга тушади. Биз оптимал таркибни излашда давом этамиз.

(Фарҳод Норбўтаев, «STV-Samarqand» телеканали мухбири):

- «Динамо»нинг стандарт вазиятлардан фойдаланиш коэффициенти жуда пастлигича қолмоқда. Машғулотларда бу борада ишлар тўғри олиб борилаяптими?

- Тўғри айтдингиз, стандарт вазиятлардан фойдаланиш бобида оқсаяпмиз. Машғулотларда бу борада алоҳида шуғуллансакда, негадир майдонда буни кўрсата олмаяпмиз. Хато ва камчиликлар устида иш олиб бориб, ишлашда давом этамиз.

«Динамо» клуби Матбуот хизмати


Манба: www.fcdinamo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz