Қайднома

Қидирув

Шота Арвеладзе: «Динамо» «Пахтакор»ни курашишга мажбур эта олди»

Шота Арвеладзе: «Динамо» «Пахтакор»ни курашишга мажбур эта олди»

  19.08.2017 11:28
  0
  707
Шота Арвеладзе: «Динамо» «Пахтакор»ни курашишга мажбур эта олди»

«Динамо» - «Пахтакор» (0:0) учрашувидан сўнг «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйин борасидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Авваламбор, рақибимиз «Динамо» жамоасини ўз навбатида эътироф этиш керак, улар жиддий қаршилик кўрсатиб, майдонда курашишга мажбур эта олишди. Умуман олганда, биз ўз ўйинимизни ҳар бир баҳсда ҳам намойиш этолмаяпмиз. Шунга қарамай, ҳар бир очко учун жиддий кураш олиб боришимизга тўғри келаяпти. Кўрсатаётган ўйинимиз ёқадими ёки йўқ шогирдларим бугун охиригача кураш олиб боришди. Улар бугун 90 дақиқа туриб беришди. Бу бизнинг стандарт ўйинимиз эмас, бу мен йигитлардан ҳар ҳафта талаб қиладиган ўйин эмас. Биз ўйинимизни яхшилашимиз лозим.

- Умуман олганда, «Динамо»дан қандай ўйин кутган эдингиз?

- Олдинги ўйинлардан келиб чиқиб, «Динамо»нинг агрессив футбол билан қарши ҳужумлар орқали ўйнашини кутган эдим. Чунки уларда жуда тезкор ҳужумчилар бор. «Динамо» мен кутмаган даражада ўйнади демаган бўлардим. Мени кўпроқ «Пахтакор» ҳайратлантирди. Чунки бугун биринчи бўлимда биз ҳар бир иккинчи тўп оширишни «Динамо»га ютқаздик. Тўпга биринчи бўлиб эгалик қилишда ютқаздик. Айнан шу туфайли ўйинимизда муаммолар келиб чиқди.

- Икки очко йўқотилдими ёки бир очко қўлга киритилди?

- Бу савол ўйиндан олдин берилганда икки очко йўқотдик деган бўлардим. Ўйиндан кейин эса айтишим мумкинки, бугун 1 очкони қўлга киритдик.

- Шота, Самарқандга илк бор ташриф буюрдингиз. Таассуротларингиз қандай?

- Чинданам, ушбу ажойиб шаҳарга илк бор ташриф буюрдим. Вақт тиғизлиги боис кўҳна шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида бемалол сайр қила олмадим. Умид қиламанки, менда Самарқандни зиёрат қилиб кетиш учун яна вақт бўлади ва мен бу ергага келиб, қадимий шаҳарга сайёҳат қиламан.

«Динамо» клуби Матбуот хизмати


Манба: www.fcdinamo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz