Қайднома

Қидирув

«Барселона» ва Месси ўртасидаги янги шартнома ҳали расмийлаштирилмаган

«Барселона» ва Месси ўртасидаги янги шартнома ҳали расмийлаштирилмаган

  19.08.2017 18:45
  0
  130
«Барселона» ва Месси ўртасидаги янги шартнома ҳали расмийлаштирилмаган

«Барселона» вице-президенти Жорди Местре ҳужумчи Лионель Месси албатта жамоа билан янги шартнома имзолашини айтди.

Қизиғи шундаки, каталонияликлар раҳбарияти аввалроқ аргентиналик футболчининг шартномага имзо чеккани ҳақида хабар берган эди.

«Мессининг шартномаси ҳақида гапирадиган бўлсам, барча шартларни келишиб олдик. Бундан ҳамма мамнун. Энди шартномани имзолаш санасини белгилаб олишимиз керак.

Клуб ҳам, футболчи ҳам бир йўналишда ҳаракатланмоқда. Агар бу иш қандайдир сабабга кўра амалга ошмай қолса, бундан ҳайрон қолган бўлардим» - деди Местер Diario Sport хабарида.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

  • Сизнингча, Олий лига-2017 ни қайси жамоалар тарк этади?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.