Қайднома

Қидирув

Дракслерни «Барселона»га таклиф қилишмоқда

Дракслерни «Барселона»га таклиф қилишмоқда

  19.08.2017 21:47
  0
  544
Дракслерни «Барселона»га таклиф қилишмоқда

«ПСЖ» клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер ўз фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин. Аввалроқ, парижликлар устози Унаи Эмери 23 ёшли футболчи хизматларига муҳтож эмаслиги айтилганди.

Футболчининг агенти Рогер Виттманн «Барселона» вакиллари билан учрашган ва уларга Дракслерни сотиб олишни маслаҳат берган.

Каталонияликлар бундан олдин немис футболчисини қўлга киритиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганлар, улар «ПСЖ» 38 млн евролик футболчини қўйиб юборишига ишонмаганлар.

Бироқ, айрим хабарларга кўра, «Барселона» Неймар трансферига тўланган 222 млн евродан кейин молиявий фейр-плей шартларини бузган парижликларга пул бергиси келмаяпти, шу сабаб каталонияликлар «ПСЖ»дан ҳеч қандай футболчи сотиб олмоқчи эмаслар.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz