Қайднома

Қидирув

«Манчестер Юнайтед» 110 йиллик рекордини такрорлади

«Манчестер Юнайтед» 110 йиллик рекордини такрорлади

  20.08.2017 07:19
  0
  584
«Манчестер Юнайтед» 110 йиллик рекордини такрорлади

Англия чемпионатининг 2-турида «Манчестер Юнайтед» сафарда «Суонси»ни (4:0) йирик ҳисобда енгди.

Шундай қилиб, «МЮ» 1907/08 йилдан кейин илк бор мавсум бошидаги икки ўйинда 4 ва ундан ортиқ гол уришга эришди. 1-турда Жозе Моуринью шогирдлари «Вест Хэм»ни (4:0) ҳам тор-мор келтирган эдилар.

Gracenote Live маълумотларига кўра, «Манчестер Юнайтед»нинг АПЛ тарихида илк икки ўйиндаги энг яхши натижаси 8:0га тенг.

Ромелу Лукаку клуб тарихида мусобоқа стартидаги икки ўйинда кетма-кет гол урган бешинчи футболчига айланди (Ибрагимович, Марсьяль, Македа, Саа).

Эрик Байи эса ўз фаолияти давомида илк бор олий дивизионда гол уришга эришди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz